Бир келиб кетинг, бозоримизга йўғей, мактабимизга! Қамашидаги “музлаган” мактаб ҳақида аччиқ ҳақиқатлар

 

Қамаши туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иншоларида бу сўзларни тез-тез такрорлайдиган бўлишди. Нега деганда, 2002 йилда қурилган замонавий мактаб биносидаги иситиш тизимлари ҳали бирор марта ишламаган. Музлаб ётган синфларда таълим олаётган ўқувчилар эса бунга оддий ҳол сифатида кўникиб бўлишган шекилли, айримлар эркин мавзудаги иншоларида ўқитувчилик касбига қизиқиши, аммо, бунинг учун совуққа чидамли бўлиш кераклигини ёзишган.

Фото: “Халқ сўзи”

“Синфларимизни иситиш масаласи ҳар йили муаммо бўлади, чунки, иситиш батареялар мактаб қурилганидан буён ишламайди. Бир амаллаб, қора печ билан ўтин, кўмир ёқиб илитамиз, лекин, синфни дуд босиб кетади. Мактабга берилаётган кўмир ёқилғиси ўта сифатсиз”, – дейишади ўқитувчилар Замира Худойназарова, Мунаввар Маматова, Насиба Иброҳимова бир овоздан.

Фото: “Халқ сўзи”

 

“Синфларнинг совуқлиги туфайли кўпчилик ўқитувчиларимиз оёқ оғриқ,бел оғриқ бўлишган. Буни ҳатто, совуқда дийдираб ўтирадиган болаларимиз ҳам иншоларида ёзяпти. Ўқувчи қизларимиздан бири бири ўз иншосида “Ўқитувчи бўлишни жуда ҳам хоҳлайман. Лекин ўқитувчи совуққа чидамли бўлиши керак”, деб ёзибди. Дарсда болалар ҳам, ўқитувчилар ҳам қиш кийимида ўтиргандан кейин бундай фикрлар юзага келиши табиий, албатта”, – деб сўзларини давом эттиради З. Худойназарова.

Фото: “Халқ сўзи”

 

Бу ҳаммаси эмас, мактаб олдида ҳар пайшанба куни бозор бўлади. Бу эса дарс машғулотлари, болаларнинг ўқишига салбий таъсир ўтказмоқда. Улар танаффусда чиқиб кетиб, бозордан келмай қолади. Аҳолининг ва машиналарнинг бу ерда тўпланиши, машиналарнинг тартибсиз ҳаракати ўқувчи ва ўқитувчиларга халал бермоқда. Бозорни кўчириш ҳақда бир неча бор айтганмиз. Лекин қарийб 30 йилдан ошиқ бўладики, бозор шу ерда.

Фото: “Халқ сўзи”

Мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича 460 ўринли таълим муассасасида 1387 нафар ўқувчи ўқийди. Синфхоналар етишмаслиги туфайли бирсинфда 35-40 тагача ўқувчи ўтиришга мажбур бўлмоқда. Болалар 5 километр узоқликдаги қишлоқлардан ўқишга келади. Аксарияти қиш кунлари қоронғуда қолиб кетишади. Халқ таълими бўлимидан фақат текшириш учун келишади, холос. Ҳеч ким ёрдам берай демайди.

Фото: “Халқ сўзи”

Биз шу куни мактаб директори Шуҳрат Тўраевни ҳам, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Эшбўри Тилововни ва хўжалик ишлари бўйича масъул Рашид Исмоиловни ҳам учрата олмадик. Синфхоналарга кирганимизда математика фани дарси ўтилаётган биология кабинетида 9 “Е” синфи ўқувчиларидан 4 нафари дарсга келмагани маълум бўлди. Синф хонасининг эса бетон полига линолеум​ ҳам тўшалмаган. Худди шунингдек, 9 “Д”, 8 “А”, 1 “А” синфлари дарс машғулотларида бўлганимизда ҳам давоматнинг қониқарсиз эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўқитувчилар буни болаларнинг тез-тез касал бўлиб қолиши билан изоҳлашмоқда.

Фото: “Халқ сўзи”

“Дарсга келмаган ўқувчиларимиз мактабдан 5 километр узоқда жойлашган Сариқ тош қишлоғидан ва ундан ҳам узоқ масофалардаги уйлардан келиб ўқишга мажбур бўлишмоқда. Сариқтош ва Гулистон қишлоқлари оралиғида 96 ўринли мактаб биноси қурилиши белгиланган эди, аммо, ушбу мактаб дастурга киритилганига 2 йил бўлишига қарамасдан ҳали қурилмади”, – дейди математика фани ўқитувчиси Нодира Асадуллаева.

Фото: “Халқ сўзи”

Қишга тайёргарлик ишлари аслида баҳор, ёз ойларида бошланиши лозим. Аммо ушбу таълим масканида қиш-қировли кунларга тайёргарлик ҳеч кимнинг ёдига ҳам келмаган кўринади.

Фото: “Халқ сўзи”

Мактаб раҳбари ва хўжалик ишлари мудирини тополмаганимиз боис, кўмир захираси, бошқа тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот ололмадик.

Фото: “Халқ сўзи”

Аммо ўқитувчилар мактабни марказлашган ҳолда қизитиш учун ўрнатилган қозонхонанинг ўтган йили қаергадир олиб кетилганини таъкидлашди. Қозонхона ўрни эса аянчли аҳволда янтоқхонага айлантириб юборилган.

Фото: “Халқ сўзи”

Яъни қишга тайёргарлик, таъмирлаш-тузатиш ўрнига ускуналар талон-тарож қилиб юборилганлиги ўта ачинарлидир.

Фото: “Халқ сўзи”

Донишманд халқимизнинг буюклар қишлоқдан чиқади, деган нақли бежиз эмас. Бу гап ҳақиқатга яқинлигини мактаб ўқувчилари эришаётган натижалардан ҳам билиш мумкин.

Фото: “Халқ сўзи”

Хусусан, улардан Артур Эшмаматов, Сурайё Ғуломова ва бошқа ўнлаб иқтидорли ёшлар турли фан олимпиадаларида вилоят ва республика босқичларига чиқишгани ҳақида устозлари фахрланиб гапиришди. Хўш, уларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида туман халқ таълими мутасаддилари қачон фахрланиб гапиришар экан. Бу ҳақда тегишли мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Манба:“Халқ сўзи”

Муаллиф:Аҳад МУҲАММАДИЕВ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё бўйлаб муҳожирлар сони 272 миллион нафарга етди

БМТ маълумотида келтирилишича, ҳозирда жаҳондаги муҳожирлар миқдори 272 миллион нафарга етган.  Энг кўп – 82 миллион нафар муҳожир Европада, Шимолий Америкада – 59 миллион, ...

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида ...

Тошкентда носвой цехи эгасига жиноий иш қўзғалди

Бектемир туманида носвой тайёрлаш бўйича яширин цех фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИББ сайтида хабар берилди. Хабарда айтилишича, цехни шу туманда яшовчи 36 ёшли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400