Дарбадар ўғилнинг қайтиши

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги бугунги тайинловлар орасида эътиборга молик жиҳат — Дилшод Кенжаев дейиш мумкин.

Дилшод Кенжаев

У сўнгги икки йил ичида ушбу лавозимга учинчи марта қайтди. Уни вазир ўринбосари лавозимидан биринчи марта Алишер Саъдуллаев тайинланиши сабабли маҳрум қилишган бўлса, кейинчалик бошқарма бошлиғидан яна вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

 

Кейинчалик Шерзод Шерматов ва унинг жамоаси вазирлик раҳбариятини қўлга олгач, Дилшод Кенжаев яна лавозимидан олинади. Бу гал у ҳукуматга ўтади. Дилшод Кенжаев Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаевнинг Ёшлар иттифоқи раиси биринчи ўринбосари этиб сайланиши муносабати билан Дилшод Кенжаев яна вазир ўринбосар сифатида қайтди.

 

Дилшод Кенжаев халқ таълими тизими кесишадиган барча вазирлик ва идоралар билан самарали ишлай оладиган, ўзбек бюрократияси ва бошқарув тизими алифбосини яхши тушунадиган, ҳақиқатан ҳам, эйфориялардан холи кадр. У билан ишлаш барча давлат органлари учун қулай ва маъқул. Бу таниш-билишчилик нуқтаи назаридан эмас, балки ҳамма билан субординацияни сақлаган ҳолда ишлайдиган ва натижа берадиган кадр эканлигидандир.

 

P.S.: Президент қарорига кўра, шуниндек, Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. Яъни уларнинг титулидан “ио” йўқолди.

 

Яна бир бўш турган Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига Иброхим Джураев тайинланди. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.

Манба: davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаерда ўқитувчилар энг кўп эъзозда?

Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беришингизни маслаҳат берган бўлар эдик. Хитойда ўқитувчилик бутун ...

Хуршида тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан» ...

Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

  Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ...