Қирғизистон Перезиденти Сооронбай Жээнбеков мол-мулклари  ҳақида ҳисобот берди

Қирғизистон Президент Сооронбай Жээнбеков 2017-йили 890 минг 994 сом ишлаб топган. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилган.   Бу маълумотни Қирғизистондаги махаллий ОАВлари ёзишмоқда.

Фото:Turmush

 

Бундан ташқари Президентнинг ихтиёридаги мулкларидан майдони 160 кв.м бўлган уй, 60 кв.м майдонга эга дала ҳовлисини кўрсатди. Булардан ташқари, президентнинг 61,45 гектар ер майдони ва МТЗ-80 трактори бор.

Сооронбай Жээнбековнинг яқин қариндошлари 3,7 миллион сом ишлаб топишган. Уларнинг  64 кв.м бўлган уйи, «Лексус 470» автомобили ва  20,6 гектар ер майдони борлигини кўрсатишган.

Президент 2017-йилдаги ҳаражатлари бўйича маълумот берган эмас.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон қонунчилигида амалдорлар ҳар йили  ўз мулклари учун декларация тўлдириши шарт.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйида бегона журналист

Бугун пойтахтда яшаб келаётган вилоятликларнинг аксариятини прописка муаммоси қийнаб келади. Тушунганингиздай, мен ҳам ана шундай “бахтлилар” сафидаман. Қишлоқдан 2000 йилда ...

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларига зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди. ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400