Ювош зиёлилар нима демоқчи?


Botir 1Кейинги ўн йилликда Ўзбекистон ичида яшаётган зиёлиларимизнинг айрим қатламлари орасида мухолифатни асоссиз танқид қиладиганлар пайдо бўлди. Улардан айримларининг (масалан, У. Ҳамдамнинг) Озодлик радиосига берган баъзи  интервьюларидан маълум бўлишича, уларни ранжитган тенденция мухолифатчиларнинг «фақат ва фақат биз мамлакатимизни ёруғ йўлга олиб чиқиш учун курашяпмиз», деган кайфиятдалиги билан боғлиқдир.

Албатта, мамлакат ичида ҳам қайсидир маънода халқимизнинг яхши яшаши, дориломон кунларга эришиши йўлида курашаётганлар, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганлар, қамоқхонадаги бедодликларга, коррупция, порахўрлик, ўзбўларчиликка қарши курашаётган Елена Урлаева, Шуҳрат Рустамов, Малоҳат Эшонқулова, Носир Зокир, Гулшан Қораева сингари давримиз қаҳрамонлари бор.

Ватан ичидаги ва ташқарисидаги мухолифатчиларга кичик-кичик «тошча»лар отаётган ювош зиёлилар камчилик ва иллатларни йўқотиш, камайтириш учун, ватан ва халқни бахт-саодатга эриштириш  учун номлари саналган биродарлар ва чет элдаги мухолифатчалар каби жонини, молини ўртага қўйиб курашаётганлари йўқку!?

Мамалакат ичидаги ҳукуматга яқин ювош зиёлилар эса, Ватан ичидаги ва ташқарисидаги мухолифатчиларнинг камчиликларини, (ўзларини гўё бетараф кишилар каби тутиб), айблаш илинжида бўладилар. Шулардан энг янгиси  ИКАР – (инсонларни кризисдан асраш, руҳий-ҳуқуқий ёрдам) Маркази раиси, Муҳаммадқодир Отахонов, десам янглишмасам керак.

У ўзининг яқинда чоп этилган бир мақоласида: «Эътибор берсам, ахборотлар кўлами  (мухолифачиларнинг ахборот кўлами, демоқчи. Б.Н.) фақат қоралаш, тош отиш, бўралаб сўкиш ҳисобига кенгайиб бораётгандай. Ё адашдимми?..» дейди.

Биз эса Отохоновга гапингизда бироз жон бор, аммо моҳият эътибори билан олиб қараганда, адашдингиз, дея оламиз. Чунки, ҳаётимиздаги қабоҳат ва разолат, юртимиздаги коррупция, порахўрлик, Инсон  ҳуқуқларининг бузилиши, қамоқхоналардаги қийноқлар… ва ҳакозалар олдида интернетда мухолифатчилар ёзаётган танқидий фикрлар хамир учидан патирдай гап…

Муаллифнинг: «Эҳтирос – фикр уммонида чўмилтирилмаган, ақл тоши билан қайралмаган кечинманинг вулқон каби тезликда ошкор қилиниши, десам янглишмайман», деган фикри ҳам бир қарашда тўғрига ўхшаб кўринади, аммо ким эҳтиросга берилдию, ким ҳиссиётларини «ақл тоши билан қайради»? Буни очиқлаш, Отохонов айтгандай, таҳлил қилиш керак эди.

«Ахборот тарқатаётган аксарият муаллифлар тутумида, фикри зикрида шайтоний “Мен!”  устун. Ана шу “мен”лигини  кибр билан йўргаклаб йўналтиради. Ўзининг кимлардандир устун, нималардадир имтиёзли бўлиб қолиши умидида асабийлашади. Кечагина елкама-елка бўлган дўсти, ҳамқадами, суҳбатдоши, фикрдоши ва йўлдоши бўлган шахсни туртиб четга суришга тушади. Нимага?», дейди Отахонов, аммо фикрини очиқ айтишдан, фикрларига мисол келтиришдан ўзини тияди.

Хўш, айтингчи, жаноб Отахонов, ким экан, ўша шайтоний «Мен»ини устун қўяётганлар? «Кечагина елкама-елка бўлган дўсти, ҳамқадами, суҳбатдоши, фикрдоши ва йўлдоши бўлган шахсни туртиб четга суришга тушади»ганлар, кишиларнинг «шахсиятига тажовуз» қилаётганлар кимлар? Уларнинг исм-фамилиялари борми?

Отохонов сингари зиёлилар, мухолифат ҳукуматни қаттиқ танқид қилиб, ғашига тегяпти, агар (уларча) гўё инсоний бир муомала қилинса, юқоридагилар инсофга келиб, ислоҳотларни бошлайди, деб ўйлашади. Муаллифнинг: «Ҳов, фалон жойда қўним топсак, ҳар икки тараф йўлини кесиштирсак-да, ўзаро фикрга чўмиб, интилишларимизнинг қайси бири  жўялироқлигини муқояса қилсак бўлмасми?..», «Бир тузумнинг норасолигини билдириш учун албатта қоралаб, балчиққа булаб кўрсатишимиз шартми?» сингари фикрлари бизни шундай хулоса чиқаришга ундайди…

Ҳамма иддаолардан, мухолифат сал юмшоқроқ танқид қилиб, юқоридагилар билан муроса қилсин, « бошдан дўппини олиб қўйиб», «икки тараф йўлини кесиштир»иб, ўзаро муроса қилсак ҳаммаси яхши бўлиб кетади, деган хулоса чиқади.

Шундай бўлса қани эди, аммо бундай қўл узатиш энди ҳукумат томондан бўлиши керак. Чунки, мухолифат бу хил дипломатия йўлини босиб ўтди, эвазига бирларининг бошлари ёрилди, бошқалари қамоқхоналарда ўлдирилди, юзлаб мухолифачиларнинг четга кетишга мажбур бўлишди, халқимизнинг асл фарзандлари хор-зор қилинди. Отохонов эса  булардан хабари йўқ одам каби фикрлайди…

Саройдаги кейинги гап-сўзларга қараганда, М. Отохоновга ўхшаб мухолифат «танқид қилишни, мағзава ағдариш»нигина билади, деб ўйлайдиган ва шу баҳонада танқидни олдини олишга интилаётганлар янада кўпайса керак. Улар танқид келажакда асқотишини яхши  англашмайди.

Албатта қуруқ танқиднинг фойдаси кам ва муаллиф айтаётгандай таҳлил керак. Хўш, мақолада ўша таҳлил қани? Бошқалардан таҳлил талаб қилган одамнинг ўзида таҳлилнинг учқуни ҳам бўлмаса нима қилиш керак? Ҳолбуки, мухолифатнинг кўплаб вакиллари шу йўлдан, танқид ва таҳлил йўлидан боришяптики, мамлакат ичкарисидаги «ювош» зиёлилар мухолифат сайтлардаги қатор мақолаларни ўқиб кўрсалар бунга амин бўладилар.

Албатта, бу хил ювош зиёлиларни (курашга шароит йўқлиги учун) биз жиддий айбламаймиз. Аммо улар ҳам кўра била туриб мухолифатчиларни (мисол келтирмасдан) биронта фикрини таҳлил этмасдан туриб, таҳлилсиз танқид этмасалар яхши бўларди…

Ботир Норбой

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода 18 ёшли йигит онасига рўзғорда ёрдам бериш учун дўкондан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлади

Пешку туманидаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтган очиқ сайёр суд мажлисида эндигина 18 ёшга тўлган С.О.нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи ...

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ шуҳрат ғаниевга берилган синов муддати бошқа мансабдор шахслар учун ҳам ибрат бўлишини маълум қилди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ Фарғона вилояти ҳокимининг тармоқларда тарқалган нутқига муносабат билдирди. Фарғона вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқларда тарқалган ...

Демократия ва бюрократиянинг фарқи

Уч-тўрт кун олдин – туғилган куним билан табриклаб чиққан мухлисларим ҳаётга чанқоқлигим ва ўзимга бўлган ишончимни янада орттиришди десам, ишонаверинг. Шу куни телефоним ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400