Дукчи эшон

МУҲАММАДАЛИ  ХАЛФА  СОБИР ЎҒЛИ, Дукчи эшон, Мадали эшон (1856, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи — 1898.12.6, Андижон) — Андижон қўзғолонинг раҳбари. Ўрта ҳол деҳқон ва  ҳунарманд  Муҳаммад  Собир  халфа  оиласида  туғилган.  Аждодлари  асли қашқарлик бўлган. 10 ёшларида ота-онаси билан Мингтепа (ҳозирги Андижон вилояти Марҳамат  тумани  ҳудуди)  яқинидаги Тожик  қишлоғига  кўчиб  келишган. Муҳаммадали халфа Собир ўғли  мустақил  ўқиб,  ислом  илмини, араб ва форс тилларини ўрганган.

1876  йилда  акаси  Муҳаммадсоқи  билан Пойтуғда яшовчи нуфузли уламо Султонхон  тўра  эшон  хизматига  кириб,  унинг энг яқин шогирдига айланган. Пахсакашлик ва дукчилик билан шуғулланган, табиблик ҳам қилган.

1886—88  йилларда  у  Маккага  бориб, ҳаж  амалини  бажарган.  Туркий  тилда «Ибрат  улғофилийн» («Ғофиллар  учун ибрат  китоби»)  асарини  ёзган.  Асар панднасиҳат  тарзида  бўлиб,  тасаввуф ғоялари тарғиб қилинган.

Муҳаммадали халфа Собир ўғли  Асака, Шаҳрихон, Марғилон, Ўш аҳолиси, хусусан, чорвадор қавмлар ўртасида  обрў-эътиборли  бўлган.  Бу вақтда унинг минглаб муридлари бор эди.

1879 йилда у турк султони Абдулҳамид II га мактуб ёзиб, Фарғона водийсида Россия  империяси  юритган  мустамлакачилик сиёсатини қоралайди ва дипломатик йўллар орқали Россия императори Николай II га таъсир қилишини сўрайди.

Бу даврда ўлкадаги мустамлакачилик сиёсати туфайли кенг меҳнаткашлар оммаси  ғоят  қашшоқлашибгина  қолмай, миллий ва диний қадриятлар ҳам оёқ ости қилина бошланган эди. Маҳаллий аҳоли ҳуқуқсизлик,  зулм  ва  зўравонликдан азоб чекарди. Халқ норозилигининг жиловлаб  бўлмайдиган  даражада  кучайиб кетганлигини  кўрган  Муҳаммадали халфа Собир ўғли  Фарғона вилоятининг турли бўлисларидан келган вакиллар билан кенгаш ўтказиб, бир вақтда қўзғолон  кўтаришга  чақирди.  Қўзғолон 1898  йил 17 майда  Андижон  ҳарбий  лагерига  ҳужум  қилишдан  бошланди.  Лекин  бошқа  жойга  унча  ёйилмай,  тезда мағлубиятга учради.

19 майда кечқурун Муҳаммадали халфа Собир ўғли  қўлга олиниб, 5 та яқин сафдоши билан Андижонда дорга  осилган.  Унинг  оила  аъзолари (онаси,  хотинлари,  фарзандлари,  жияни Мусулмонқул ва бошқалар) Пензага сургун қилинган.  Эшоннинг  мол-мулки,  жумладан 755 та  нодир  қўлёзма  китоблари мусодара  қилинган.  Мингтепа  қишлоғи тўплардан ўққа тутилиб, ўрнида рус мужиклари учун Русское село касабаси (посёлкаси) қурилган.

Андижон  қўзғолони  мустамлакачилик  зулмига  қарши  бўлса  ҳам,  Муҳаммадали халфа Собир ўғли  бошчилигидаги  қўзғолончилар  диний ғоялар (жиҳод ва ғазовот) билан майдонга чиқишган эди.

 

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун 11 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 11 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 284- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1922 йил 11 октябрь - ...

Иван iv грозний

ИВАН IV Грозний (1530.25.8, Коломенское қишлоғи — 1584.18.3, Москва) — «Бутун Руснинг улуғ князи» (1533 йилдан), 1-рус подшоси (1547 йилдан). Василий III нинг ўғли. ...

Эврил турон: қутулиш (баллада)

Туркчи йўлдошим Турсун Йилдиримга                                                              CЎЗ БОШИ Олтмишинчи йиллар боши. Ғарбий Украина ( танкчилар қисмида)да ҳарбий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400