Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов области ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Фото:vzsar.ru

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, автобусда жами 7 киши бўлган, икки нафар қозоғистонлик – ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси ЙТҲдан омон қолган.

«Автобусда 7 киши бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 нафари қозоғистонлик. Ўзбекистон фуқароларининг барчаси ҳалок бўлган, қозоғистонликлар шифохонага ётқизилган», дейилади хабарда.

РИА Новости хабарига кўра, 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан соат 13:00да) Саратов вилояти Озинский тумани ҳудудида, «Энгельс—Ершов—Озинский» трассасининг 1-километрида, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасида «Саратов — Ульяновск» йўналиши бўйлаб қатновчи Mercedes русумли автобус юк поезди билан тўқнашиб кетган.

Хабарларга кўра, автобус ҳайдовчиси поезд яқинлашаётгани ҳақида сигнал берилган бўлсада, кесишмадан ўтишга уринган.

«Айни вақтда ҳайдовчи шифохонада. Уни сўроқ қилишнинг имкони йўқ. У ҳалокатга учрагунча қанча вақт давомида рулда бўлгани аниқланмоқда. Кўп эҳтимол билан у жуда толиққан ҳолатда бўлган», дейилади «Интерфакс» агентлиги хабарида.

Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахсига ҳозирча аниқлик киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 6 октябрида Россиянинг Владимир областида меҳнат муҳожирларини олиб кетаётган автобусни поезд уриб юбориши оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 36 нафари жароҳатланган эди.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (182-сон, 28.02.2019 й.) ...

Россияда ўзбекистон фуқаросини арралаш дастгоҳи бошини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди

Вологда шаҳри Бабаев туманидаги ишлаб чиқариш базасида ишлаган Ўзбекистон фуқароси арралаш дастгоҳи бош қисмини кесиб ташлагани туфайли ҳалок бўлди. Эркак киши воқеа жойининг ...

Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”. Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400