Каттақўрғонда қиймати 420 млн АҚШ долларига тенг цемент заводи қурилиши бошланди

18 ноябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага тамал тоши қўйилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 420 млн АҚШ долларига тенг. Бу ҳақда Турон24 нашри хабар бермоқда.

Фото: Turon24

Хитойнинг “Gansu Hengya Cement Co Ltd” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “Zamon injiniring” корхонаси ҳамкорлигида “Henguyan Cement” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилди.

“Икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги алоқалар кенгайишининг самараси бўлган мазкур корхона томонлар учун манфаатли бўлишига ишонамиз”, – дейди “Gansu Hengya Cement Co Ltd” компанияси бош директори Чжай Ванмин.

Мазкур заводда йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади.

Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда бажарилади. Бу босқичда 220 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга дастлабки блок ишга туширилади.

2020-2023 йилларда қурилишнинг иккинчи босқичи амалга оширилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада меҳнат муҳожирлари учун махсус база

Россия Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими меҳнат муҳожирларининг қонуний фаолиятини тартибга солувчи база ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар ...

Агробанкнинг иштихон филиали тадбиркорни касод қилди

Таҳририятимизга Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Хумо МФЙ Аломат қишлоғида яшовчи "Иштихон гавҳари" оилавий корхонаси раҳбари, тадбиркор Абдулатиф Самановдан (тел.: ...

Доллар ва евро курси арзонлади

Марказий банк жорий йилнинг 12 февралидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.   Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400