Қирғизистонлик йигитнинг ҳалоллиги москвалик қизнинг кўзига ёш келтирди

Москвада истиқомат қилувчи Варя Борцова ўзининг кармонини қайтариш учун қирғизистонлик такси ҳайдовчисини саккиз соат кутгани ҳақида ҳикоя қилди, дея ёзмоқда ЎзА нашри.

Қиз ўзининг Facebookдаги саҳифасида эрталабки соат бешда қирғизистонлик таксичи аэропортдан уйга олиб келиб қўйганини ёзди. Унинг сўзларига қараганда, соат 13.00да уйқудан уйғонганида, ҳужжат, пул ва кредит картларини таксида унутиб қолдирганини пайқаб қолган. Шошиб қолган қиз такси хизматига қўнғироқ қилган ва ҳатто рус мафияси ҳужжатларини ўғирлаб, ҳисоб картларидаги пулларига Сочида кайф-сафо қилаётган бўлиши мумкин, деган хаёлларга борган.

 

“Мен банк карталаримни блоклаш ва йўқолган ҳужжатларимни тиклашдек овораи сарсонлик жараёнига тайёргарлик кўра бошлаганимда отам деразадан кўча томон қарар экан: “Пастда такси олдида турган йигит балки сенинг ҳайдовчингдир?”, деди. Мен кўчага югуриб тушдим ва ҳақиқатан ҳам у мени 8 соат аввал уйга олиб келган қирғизистонлик такси ҳайдовчиси эди. У мени пастда кутиб турган ва бу бинода яшайдиган ҳар бир инсондан мени сўраб-суриштирган”, дейди Борцова.

 

“Қаерда эдингиз? Шунчалик ҳам ухлайдими одам? Бу ерда мен музлаб қолдим”, деди йигит. Мен йиғлаб юбордим. У ҳам йиғлади. Мен уни бағримга босдим. Бу инсоннинг ҳалоллигига тан бериш керак. Мана одамлар қандай бўлиши керак”, дея қўшимча қилади Москвада яшовчи қиз.

 

Варя Борцова йигитнинг исм-шарифини сўрашни унутганини таъкидлайди. Қиз қирғизистонликка миннатдорлик билдирди ҳамда йигитнинг кутган ва мижозларини йўқотган вақти учун товон сифатида беш баробар кўп миқдорда ҳақ тўлаган. Кейинроқ қиз Facebookдаги постига ёзган изоҳида таксичи йигитнинг исм-шарифи Қайрат Тентимишев эканлигини маълум қилди.

 

Қирғизистон ОАВдаги изоҳларида қиз бир вақтлар Бишкекда бўлганини ва мамлакатни яқиндан билиш учун яна узоқ муддатга бориш ниятида эканлигини билдирди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...

Зиёлилар ва фаоллар гуруҳи озодлик учун курашган бўлса ҳам, ҳокимият эски элита қўлида қолиб кетган

Тарихан кўпгина собиқ колонияларда мустақиллик байрами чинакам халқ тантанаси эмас, номенклатура маросими бўлиб келади. Бундай давлатларнинг аксариятида мустақиллик учун ...

Қозоғистонда 2018 йил ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якуни бўйича хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400