АЮҚА (1647 — 1724) — қалмиқлар хони. Ҳокимият тепасига 1672 йили келиб Волга бўйларидаги барча қалмиқларни бирлаштирган ва ўз мулкини анча кенгайтирган. Россия ҳукумати Аюқани хон деб 1712 йилда тан олган. Аюқа дам Жунғария, дам Россияга ён босиб турган, баъзан эса рус ерларига чопқунлар уюштирган.
Чоризм Қуйи Волга бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида Аюқани қўллаб- қувватлаган ва унинг ҳарбий кучларидан Аштархон қўзғолони (1705 — 06) ва Булавин қўзғолони (1707 — 08)ни бостиришда, шунингдек Шимолий уруш (1700— 21)да фойдаланган.
Манба:ЎзМЭ