Когонда мактаб директорининг масъулиятсизлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Когон туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори Ботир Топилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва унинг ўринбосари Олим Шириновнинг масъулиятсизлиги ва совуққонлиги оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб Uz24.uz сайти ёзмоқда.

Фото:Uz24.uz

Маълум бўлишича, Б.Топилов мансаб ваколатидан фойдаланиб, таниши Тур­ғун Соқиевга тегишли, металл­дан ясалган савдо дўконини мактаб олдига ўрнатишга рухсат беради. Боиси, директор дўкон эгасидан ойма-ой пул олиб туришни мақсад қилган эди. У ҳатто юртимиздаги соҳага оид қонун ва ҳужжатларга зид равишда Т.Соқиев билан ижара шарт­номаси ҳам расмийлаштиради. Шундан сўнг дўкон эгаси электр тармоғига уланиб, фаолият юритишни бошлайди. Фожиага айнан дўконга тортилган электр сими сабаб бўлди.

Б.Топилов хўжалик ишлари бўйича мактаб директори ўринбосари О.Ширинов билан бирга, дўконга тортилган электрдан ноқонуний фойдаланишни одат қилади. Мактаб ҳудудида бўладиган пайвандлаш ва бошқа электр энергияси зарур бўладиган ишлар учун дўконга тортилган электр симидан фойдаланилади. Ўша сафар ҳам мактаб раҳбарлари электр симига уланиб, ундан қонунга хилоф равишда фойдаланишди. Кейин эса масъулиятсизлик қилиб, симни тармоқдан узишни унутишди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Б.Топиловга мактаб ўқувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, шу жумладан, мактаб ҳудуди ва атрофида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Аммо у ўз вазифасига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлди.

Қаровсиз қолдирилган электр сими савдо дўконининг металл корпусига тегиши натижасида корпусда электр токи ҳосил бўлади. 2017 йил 25 ноябрь куни ушбу дўкон ёнида ўйнаб юрган биринчи синф ўқувчилари С.Норов ва Ж.Аҳадов бехосдан дўкон корпусини ушлаб олишади. Оқибатда уларни электр токи уради.

Икки ўқувчининг электр токи уриши натижасида вафот этганликлари ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганда мактаб директори гувоҳларни ҳақиқий ҳолатни яширган ҳолда кўрсатма беришга мажбур қилади. Қинғир иш фош бўлмасдан қолмади. Тергов жараёнида Б.Топиловнинг қилмишларига ойдинлик киритилди. Унинг масъулиятсизлик қилиб, икки ўқувчининг ўлимига сабабчи бўл­ганини тан олиш­дан бошқа чораси қолмади.

Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди ҳукми билан Б.Топилов ҳамда унинг ўринбосари О.Шириновга тегишли жазо тайинланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда беш йиллик алиментни олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисоблангани сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Ўз ...

Наргиза раҳимова динни ҳақорат қилмади. шошилиб хулоса қилиш керак эмас.

Бу жанжалдан мендан яхшироқ хабардор бўлсанглар керак. Жанжалли мавзуларда ягона ҳақ тараф бўлмайди, шунга ўзимни бу мавзулардан четда тутадиган бўлганман. Аммо Наргиза опани ...

Kun.uz: ҳоким мактаб директорларини урди

Kun.uz таҳририятига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеоси юборилди. (more…)