Фермер хўжалигининг ерини ҳоким олиб қўйишга ҳақлими?

Ўтган йиллар давомида халқимиз онгида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик деган тушунчалар шаклланди. Бу эса Конституциямизнинг 36-моддасидаги “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли” деган қоида билан мустаҳкамлаб қўйилган, дея ёзмоқда ЎзА нашри. 

Фото:lavkagazeta.com

Бироқ, кейинги вақтларда келаётган аксарият мурожаатларда фермернинг имкониятига қараб, яъни 30 гектардан кам ер участкаси берилиши, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик фермер хўжаликлари ерининг энг кўп миқдорини 1 гектар қилиб белгилашни қонунга киритиш зарурлиги, бу эса фермер хўжаликлари ва иш ўринлари кўпайишига хизмат қилиши айтилмоқда.

 

Фермерга ғалла ва пахтадан бошқа экин турини режа қилиб эктиришни тақиқлаш, уларнинг фаолиятига аралашишни камайтириш, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш соҳасини адолатли кўриб чиқиш орқали харажатларини камайтириш ва даромадини ошириш, моддий-техника базаси (фақат енгил автомашина олиш эмас)ни яхшилаш, ҳар йили “мақбуллаштириш” ва фермердан ерни қонунсиз олиб қўйишга қатъий чек қўйиш борасида ҳам мулоҳазалар айтилмоқда.

 

Соҳа мутахассисларининг маълум қилишича, ер муносабатлари Конституция, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва ерга оид бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Хусусан, фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи баъзи ҳолларда бекор қилинади. Мисол учун, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан уч йил мобайнида кам ҳосил олганда, ер унумдорлиги пасайишига, ердан экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланганда. Бу каби қонунда назарда тутилмаган асослар билан фермердан ерни олиб қўйиш мумкин эмас.

 

Фермер хўжалиги раҳбари ер участкасини туман ҳокими ноқонуний олиб қўйди, деб ҳисоблаган тақдирда туман прокуратураси, маъмурий ишлар бўйича туман суди ёки вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиши мумкин. Прокуратура туман ҳокими қарорини ноқонуний ҳисоблаганда протест киритади. Маъмурий судлар ва вилоят ҳокими туман ҳокими қарорини бекор қилишга ҳақлидир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳрисабздаги боғчада халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган

Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди. «Дарё» мухбирининг ...

Нукусда аёл жасади икки кун уйида қолиб кетган

Иллюстратив фото:azeri.today Нукус шаҳри Навоий кӯчасида яшаб келган 1965-йил туғилган 56 ёшли К.М ӯз ҳонадонида 31-декабръ куни ӯлик ҳолда топилди. Маълумотларга қараганда, ...

Пахтакор халқ жамоасими, ёҳуд қандай “пахтакор” миллатга айландик…

Бир нарсани доим кўп ўйлайман. Биз қандай қилиб "пахтакор миллат"га айлантирилганмиз? Нега бундай деяпман. Чунки, Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича, тан олиш керак, ...