МАСТ ИИБ ХОДИМИ ХИЗМАТ МАШИНАСИДА ЙЎЛ ПАТРУЛ ХОДИМИНИ УРИБ ЎЛДИРДИ

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲ натижасида тунда хизмат ўтаётган катта инспектор ҳалок бўлди. Бу ҳақда “UzNews.uz” нашри хабар қилмоқда.

Фото:UzNews.uz

 

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 24:00 ларда Термиз шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили Ж.М. хизмат юзасидан бириктирилган “Дамас” русумли, 75/029 VSF давлат рақамли хизмат автомашинасини маст ҳолда бошқариб келиб, шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласи А.Навоий кўчасида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ АЙПХО 1-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори П.Ч.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

 

П.Ч. олган тан жароҳатлари натижасида 19 ноябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалида вафот этган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг 19.11.2018 йилдаги 207-сонли дастлабки хулосасига кўра, П.Ч.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, куплаб суяк синиши жарохатлари, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 19.11.2018 йилда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда мактаб ўқувчиси икки нафар тенгдошига пичоқлаб қўйди

2019 йил 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. Бекобод шаҳрида ...

Ўз ватандошини грузияда фоҳишаликка мажбурлаган ўзбекистонлик аёл 12 йилга қамалди

Батуми шаҳар суди ўзбекистонлик аёлни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. У ўз ватандошини Грузияда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган, деб хабар бермоқда Sputnik Грузия ...

Эквадорда 1100 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

30-апрелда Эквадорнинг учта провинциясида жорий этилган фавқулодда ҳолат вақтида 1131 киши ҳибсга олинган. Президент Гилермо Лассонинг қароридан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400