Шавкат Мирзиёев чиқинди пулини ҳам МИБ ундириши кераклигини августда айтганди. 1 январдан энди шундай бўлади

Августда ўтказилган йиғилишларнинг бирида Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни аҳолидан томонидан тўланишини таъминлашни Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклаш ҳақида кўрсатма берганди. Президентнинг 22 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 1 январдан шундай бўлади — чиқинди учун тўловни ҳам энди ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўлаб қўйишингиз лозим.

Фармонда белгиланишича, МИБ «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш, ушбу соҳадаги қарздорликни камайтириш учун жавобгардир». Агар кимда-ким чиқинди пулини олти ойдан ортиқ вақт давомида тўламаса, Давлат экология қўмитаси уларнинг устидан судга ариза киритади (лекин МИБ олти ойгача тўламасликка қўярмикин, қизиқ).

 

Шундай қилиб, МИБ деярли барча коммунал хизматлар бўйича тўловларни ундирувчи марказий ташкилотга айланиб бўлди — электр ҳақини ҳам, газ ҳақини ҳам, сув ҳақини ҳам бюрога тўлайсиз (тўламасангиз, қарздор бўлсангиз, МИБнинг базасига тушиб қолсангиз, 21 турдаги хизматлардан  ҳам фойдалана олмайсиз). Бундай вазиятда озгина адолатсизлик ҳам бор, деган фикрдаги ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас.

 

«Дейлик, электр/газ/сув таъминоти/чиқинди ҳақи учун МИБ келиб тўловни ундиради, лекин унга электр кўп ўчяпти, газ босими паст, иссиқ сув иссиқ эмас, чиқинди вақтида олиб чиқиб кетилмайди, деб шикоят қилсанг, «Биз фақат пул йиғувчи, шикоятни «Ўзбекэнерго»/«Ўзтрансгаз»/«Иссиққуввати»/«Махсустранс»га қиласиз, дейди. Бу худди нон дўконига борсангу, у ердаги ҳамма нонлар тишлаб қўйилган бўлса, сотувчидан: «Нима бу аҳвол?», деб сўрасанг, у сенга: «Мен фақат нон ҳақини олишга жавобгарман, нега тишланганини эса нон заводдан бориб сўранг», дегандек мантиқсиз-ку».

 

Ростдан ҳам, сал ғалатироқ вазият.

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Боғча эмас, мафия!

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 197-боғчага Боғча вазирлигидан аудиторлар келибди. Боғча мудирасининг хонасига киришса, у ерда бир аёл ўтирган экан — у ўзини методист деб ...

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...

Бир келиб кетинг, бозоримизга йўғей, мактабимизга! қамашидаги “музлаган” мактаб ҳақида аччиқ ҳақиқатлар

  Қамаши туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иншоларида бу сўзларни тез-тез такрорлайдиган бўлишди. Нега деганда, 2002 йилда қурилган замонавий мактаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400