“Ўзтрансгаз” раиси Шарифжон Турсунов лавозимидан бўшатилди

“Ўзтрансгаз” акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лолахон Собирова тасдиқлашича, Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар бермоқда.

Шарифжон Турсунов Фото: Халқаро пресс-клуб

Уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. “Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ”, дейди Собирова.

Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.

Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вақт ҳамда пулнинг қадрига етадиганлар учун: янги онлайн-бозор «abad.uz»ни кутиб олинг

Бутун ёз фасли давомида Тошкент кўчаларига илиб чиқилган турфа рангли баннерлар ва турли ўлчамдаги плакатлар пойтахт аҳолисига биргина сирли сўз — аbad’ни тақдим этди, унинг ...

Эксперт: «валюта курслари турличалиги иқтисодиётдаги вазиятни бузиб кўрсатади»

Фото: Uz24 UZ24 молиявий эксперт Александр Давлетов билан банкларга биржадан ташқари валюта бозорида операциялар ўтказишга рухсат берувчи, факт жиҳатидан олиб қаралса, турли ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...