Муҳим жабҳанинг ойдинлашуви

Шу кунда Самарқандда ўтказилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми Ўзбекистон тарихида, шак-шубҳасиз, жуда ката воқеа сифатида ёзилиб қолади.

Бунда асосий жиҳат—Ўзбекистон эски тарихида ҳам, янги тарихида ҳам шу пайтгача инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бу даражада кўнгил бурилган эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев икки йилдан кўпроқ раҳбарлик қилиб келаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари шу ўтган даврда, хоҳ мамлакат ичкарисида, хоҳ ташкарисида бўлсин, янги раҳбардан шу муҳим жабҳа тўғрисида, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, давлат ҳокимияти органлари вакилларининг ҳуқуқ ҳимоячиларига муносабати ва яна кўплаб муаммолар борасида фикрини ойдинлаштиришни сўраб ва кутиб келаетган эди.

Бугун нафақат Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, балки мамлакатдан ташқаридаги манфаатдор томонлар ҳам  ўзларининг асосий саволига, яъни Ўзбекистон раҳбариятининг инсон ҳуқуқлари ҳимоясига муносабатига жавоб олаяпти.

Форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелетхонимнинг «…биз юксак адолат ва тенглик сари ҳаракат қилган тақдирдагина янада барқарор тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётга эришмоғимиз мумкин» деган сўзларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ёзади.

Шу билан бирга Президент « …бундан 2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган … «Авесто» китобида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари , миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари муҳим ўрин тутади, зўравонлик ва адолатсизлик рад этилади», дея келтиради.

«Бутун жаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги якунлари:замонавий таҳдидлар ва реал воқелик» мавзусида форумни Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон таклифини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гуттериш қўллаб- қувватлаганлиги ёзилиб, самимий ташаккур билдирилади.

Форумда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти турли органлари, Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ,  Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги ва Осиёнинг соҳа бўйича нуфузли ташкилотлари вакиллари иштирок этаётганлиги қайд қилинади Президент мурожаатида.

 

Бир сўз билан айтганда, Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилаётган ушбу Форумдан ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ўз олдиларига аниқ-равшан вазифалар белгилаб оладилар. Хозирча рўйхатдан ўтмаган ташкилотлар фаолиятига янги имкониятлар очилади.

«Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак», дея президент Ш.  Мирзиёев ташаббуси билан бошланган умумхалқ жонланишида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳам ўзларининг муносиб ўрнини топиб, умумманфаати учун хизмат қилиш чекларини ойдинлаштирадилар.

Солижон Абдурахмонов,

Инсон ҳуқуқлари халқаро жамияти Қ

орақалпоғистон бўлимии раиси

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш – бизнинг иттифоқчимиз !!!

Мухаммад Али  Дунёвий демократик муҳолифатчилар хақида гап кетганда, кўпчилик интернет нашрларида, бизни  Америкапарастлар, Америка малайлари, деган тамға билан сийлашганлар  ...

Кун фотоси: пахтага чиқмагани учун бозордаги дўкон муҳрланди

«Фейсбук» ижтимоий тармоғида муҳокамаларни келтириб чиқарган сурат тарқалди. Унда Наманган шаҳридаги «Сардоба бозори» МЧЖ ҳудудида сотувчилари пахта йиғим-теримида иштирок ...

Ҳокимлар евол-ютсанинг қайси босқичида?

Ким // нима қандай ейди? Масалан, товуқлар қўқитиб ейди, маалимлар ўқитиб ейди, пишаклар ҳуркитиб ейди, прокурор қўрқитиб ейди. Эчкилар тергилаб ейди, мелиса турткилаб ейди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400