Жиззахлик фермер МИБ томонидан бир гилами олиб қўйилгани учун ўзини ўлдириб олган

Жиззахда фермер ўз жонига қасд қилди. Ижтимоий тармоқларда бунга МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилганди. Прокуратура эса унинг бор-йўғи битта гилами олинганини маълум қилди, дея ёзмоқда телаграммдаги Daryo—LIVE канали.

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги фермерлардан бири ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Хабарларда 33 ёшли фермернинг банкдан 83 миллион сўм қарзи бўлгани, МИБ ходимлари қарзни қоплаш учун унинг уйидан телевизори, холодильниги, гилами ва бошқа ашёларини олиб кетгани, «ҳали келиб яна мол-полингни ҳам олиб кетамиз» дегани, оқибатда фермер ўзи қурдирган, лекин ишламай турган дўконида ўзини осиб қўйгани таъкидланган эди. Фермернинг жасади у ўзини осиб қўйганидан икки кун ўтиб, 9 ноябрда топилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий ахборот берди. Қайд этилишича, Дўстлик туманида яшаган фермер 6 ноябрь куни соат 11:30 атрофида яшаш хонадонининг қўшимча қурилган омборхонасида ўзини осиб ўлдирган. Суд-тиббий эспертизанинг 19 ноябрдаги хулосасига кўра, унинг ўлимига «бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида механик асфекция» сабаб қилиб кўрсатилган. Интернетда тарқалган хабарларда фермер ўз жонига қасд қилишига МИБ томонидан мол-мулки мусодара қилингани сабаб қилиб кўрсатилгани боис, МИБ ходимларининг марҳум фермернинг уйида ўтказган ижро ҳаракатлари қонунийлиги прокуратура томонидан алоҳида ўрганилган ва ҳозирча, қонун нормалари бузилганлиги аниқланмаган (қайд этиш жоиз, бу борадаги текширувлар ҳали ҳам давом этмоқда).

 

Маълум бўлишича, фермер 2017 йил ҳосилдорлиги учун «Агробанк» туман филиалидан 104,6 миллион сўм имтиёзли кредит олган ва бу кредит бўйича 58,1 миллион сўм қарздорлиги бўлган. Ушбу қарздорликни тўлаш бўйича дастлабки огоҳлантиришлар 2018 йил январь—февралларида берилган, бироқ қарздорлик ёпилмаган.

 

МИБ вилоят бошқармаси бошлиғининг 20 октябрдаги буйруғига асосан 27 октябрь куни бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Ш.М. ва О.К. қарздор фермернинг уйига холислар Д.Я. ва Д.Н. билан бирга борган ва қарздорнинг уйидан онаси Г.Б. иштирокида ўлчами 3х4 метр бўлган бир дона гиламни далолатномага асосан расмийлаштириб, олиб кетган (бироқ бу гилам банкдан қарздор фермер хўжалигининг балансида бўлмагани аниқланиб, 8 ноябрь куни қайтариб берилган).

 

Бундан ташқари, марҳум фермер 2018 йил ҳосилдорлиги учун «Агробанк» туман филиалидан 271,6 миллион сўм кредит олган ва бу кредит бўйича 220,1 миллион сўм қарзи бўлган. Ушбу қарздорлик юзасидан суднинг 24 октябрдаги қарорига асосан 5 ноябрь куни МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари Т.Н. ва Х.М. 5 ноябрь куни қарздор фермернинг уйига келган, фермернинг ўзи уйда йўқлиги боис, унинг онаси Г.Б.га қарздорликни тўлаш бўйича тушунтириш берган. Бу ҳолатда унинг уйидан ҳеч нарса олиб кетилмаган.

 

Марҳум фермернинг онаси Г.Б.нинг маълум қилишича, МИБ ходимлари уларнинг хонадонига икки марта келган, ҳар икки ҳолатда ҳам марҳум ўғли уйда бўлмаган; онанинг қўшимча қилишича, МИБ ходимлари томонидан руҳий ё жисмоний тазйиқ ўтказилмаган, фақат бир марта — 27 октябрь куни бир дона гилам олиб кетилиб, у ҳам 8 ноябрь куни қайтариб берилган. Бош прокуратура матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу ҳолатни марҳум фермернинг отаси, укаси ва турмуш ўртоғи ҳам тасдиқлаган.

 

«Ҳозирда терговга қадар текширув Дўстлик туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

 

Аввалроқ Бош прокуратура «Чилонзор буюм савдо комплекси» мансабдорларидан бири «Тоштурма»да ўз жонига қасд қилганини тасдиқлаган эди. Бундан олдин эса Қашқадарё ва Андижонда   ўқувчилар ўзини осиб қўйган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси эса имомларни ўзини ўзи ўлдирганларга жаноза ўқимаслик ҳақида топшириқ берган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...

Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум ...

Аросатда қолаётган тадбиркор

Ҳозирги кунда "Тадбиркор - элга мададкор", "Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади" деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400