Аббосийлар

АББОСИЙЛАР — араб халифалари  сулоласи (750—1258), Муҳаммад (сав)  нинг  амакилари  Аббос  авлодлари.  Абу  Муслим ҳаракати натижасида ҳокимият  тепасига келган. Дастлабки пойтахти —  Куфа шаҳри «Саффоҳ» («Хунрез») лақаби билан  машҳур  бўлган  Абул-Аббос  Абдуллоҳ  сулоланинг  биринчи  халифаси  эди.  Иккинчи  халифа  Саффоҳнинг  укаси  Абу  Жаъфар Мансур (754—775) Бағдод шаҳрига  асос солиб, пойтахтни шу ерга кўчиради.

Аббосийлар  ҳукмронлигининг  дастлабки  даврида  савдо-сотиқ  ривожланади.  Бағдод  Шарқнинг йирик савдо марказига айланади, илм-фан равнақ топиб, фалсафа, математика,  табииёт ва бошқа фанларга оид кўплаб асарлар яратилади. Андалусия (Испания) дан  ташқари  бутун  мусулмон  мамлакатлари  —  Мағрибдан  то  Мовароуннаҳргача  Аббосийлар  қўл остига ўтади. Булар халифаликнинг  иқтисодий  негизини,  сиёсий  ва  ҳарбий  қудратини  мустаҳкамлади.  Айниқса  Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун  замони Аббосийлар сулоласининг гуллаган даври  эди. 9-асрнинг  иккинчи  ярмидан  бошлаб  Аббосийлар халифалиги заифлаша бошлади. 10-асрнинг бошига келиб фақат Бағдод ва унинг  атрофларидагина  сиёсий  ҳокимият  Аббосийлар қўлида қодди. Ҳарбий кучлар турк саркардалари қўлига ўтиб кетди. Улар хоҳлаган  вақтларида  халифаларни  алмаштира  олар  эдилар.

10-аср  ўрталарига  келиб  Аббосийлар сиёсий  ҳокимиятни  тамоман  қўлдан  бой  бериб,  мусулмонларнинг  диний  халифаси  (пайғамбар  ўринбосари)гина  бўлиб  қолдилар.  Эрондаги  бувайҳийлар  (945)  Бағдодни  ўз  қўлига  олди,  лекин  улар Аббосийларнинг мавқеи билан ҳисоблашар эди.

Бағдод  салжуқий-суннийлар  томонидан  босиб  олингандан  кейин  Аббосийлар сиёсий  ҳукмронлиги  қисман  тикланди  ва  диннинг  мавқеи  мустаҳкамланди. 1258 йилда мўғуллар  Бағдодни  вайрон  қилиб,  Аббосийларни  тамоман  тор-мор  келтирди.  Мўғул  хони  Ҳулоку  буйруғи  билан  Аббосий  халифаларнинг  сўнггиси — Мустаъсим  қатл  этилди.  Аббосийлар сулоласининг  қолган  вакиллари эса Мисрга қочди. Мамлук султонлари  даврида (турклар 1517 йилда  Мисрни  олгунга  қадар)

Аббосийлар Қоҳирада  муқаддас  кишилар сифатида яшаб келдилар. 1261  йилда Мамлук султони Бейбарс  Аббосийлардан бири  ал-Мустансирни  халифа  деб  эълон  қилди. 1517 йилда  Аббосийларнинг  авлоди  Мутаваккил III Истанбулга келтирилиб, у диний  раҳнамолик  ҳуқуқини  турк  султонларига  топширган.  Аббосийлар дан 37 киши  халифа  бўлган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фиғонлар тўла афғон: тилимдан илинганман

(Хотира-эссе) Меҳрибон ва раҳимли улуғ Оллоҳ номи билан бошлайман. “Ҳар не бало келса, тилингдан”, дейди Махтумқули. Менинг ҳам бошимга уруш балоси тилим сабабли келган. ...

Бемаъни ўлим топган адвокат

Америкалик адвокат Клемент Валландигэм 1871 йилда навбатдаги суд жараёнларидан бирида ҳимояда иштирок этади. Иллюстратив фото Судда бардаги кичик жанжалнинг ўлим ҳолатига ...

Туркистонда нима бўлган эди. фитна (iii-бўлим)

1917 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкентда ва Қўқонда рўй берган воқеалар илғор жадидларни, Туркистон миллий озодлик ҳаракати ғоявий раҳнамоларини янги йўл – асл халқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400