АТОМ  ЭЛЕКТР  СТАНЦИЯСИ

АТОМ  ЭЛЕКТР  СТАНЦИЯСИ  (АЭС) — технологик схемаси жиҳатидан  иссиқлик электр станциялари турига кирувчи  электр станция.  Оддий  иссиқлик  электр  станциялари (ТЭС)да кўмир, нефть, қорамой  (мазут) ва газ ёқилса, АЭСда ёқилғи сифатида уран ишлатилади. АЭСнинг асосий  қисми атом қозони, яъни атом реактор.

Фото:Newsnn

АЭСда, кўпинча, атом реакторларининг 4 типи қўлланилади:

1) сув-сувли (бунда  сусайтиргич модда ўрнида ҳам, иссиқлик  элтувчи  модда  ўрнида  ҳам  оддий  сув  ишлатилади);

2) графит-сувли (сув —  иссиқлик  элтувчи,  графит  эса  сусайти- рувчи бўлади);

3) оғир сувли (оддий сув  иссиқлик элтувчи, оғир сув эса сусайтирувчи);

4) графитгазли (газ — иссиқлик  элтувчи, графит — сусайтирувчи).

Замонавий  атом  энергетикасида  асосан уран-235 дан фойдаланилади. Унинг  табиий  захираси  унчалик  катта  эмасалан  органик  ёқилғининг  эса  атиги 10% ини  ташкил қилади. Бу миқдор атом энергетикасини ёқилғи билан узоқ вақтгача таъминлай  олмайди.  Ядро  ёқилғиси  сифатида  қўлланиладиган  плутоний-239  ва  уран- 233 олиш учун хом ашё ҳисобланадиган  уран-238  билан  торий-232  нинг  захираси  ер  бағрида  етарли  миқдорда.  Бу  ядро  ёқилғилари  ердаги  энергетик  ресурсни  тахминан 1000 баравар оширади. Ҳозирги ёқилғи  ишлаб  чиқарадиган  кўпайтирувчи  атом  реакторларида ёқилғи миқдорини ишлаш  жараёнида ортгириш мумкин. Масалан икки  марта кўпайтириш учун тахминан 10 йилгача  вақт кераклиги маълум. Демак, одамзод  атом ёқилғисисиз қолмайди. Атом  энергияси  халқаро  агентлигининг  хабар  беришича, 1985 йилнинг охирида  дунёнинг 26 мамлакатида  атом  электр  станцияларида умумий қуввати 248577 МВт  бўлган 374 реактор ишлаб турган. Шулардан  умумий  қуввати 77851 МВт  бўлган  93  реакторли  АҚШ  биринчи  ўринда,  қолганлари эса Франция (37533 МВт), собик, СССР (26803 МВт), Япония (23665  МВт), собик. ГДР (16429 МВт) ва Англия  (10120  МВт).  Дунёнинг  кўплаб  бошқа  мамлакатларида ҳам АЭС лар ишлаб турибди.

Ҳозирги  вақтда  халқ  хўжалигининг  электр  энергиясидан  фойдаланмайдиган  бирор  соҳасини  топиш  қийин.  Шунинг  учун электр энергияси ишлаб чиқариш йилдан йилга  ортиб  бормоқда. Macаслан, 1980 йилда    дунёда  ишлатилган электр энергиясининг 5,6%,  1985 йилда   — 10,8% ва 1988 йилда   — 27%  АЭСларда ишлаб чиқилган. Таққослаш  учун 1987 йилда  АҚШ  ишлатган  энергиясининг 19%, Буюк  Британияда 19%, Японияда 30%, ГФРда  34%,  Францияда 76% АЭСларда  ишлаб  чиқилган. Лекин 1986 йилнинг апрелида Чернобил  (собиқ СССР) АЭСда бўлиб ўтган катта  авария  бутун  дунё  АЭСлар  қурилиши  режаларини  бузиб  юборди.  АҚШда  қурилиш  ишлари  секинлаштирилди,  Скандинавия мамлакатларида эса бутунлай тўхтади. Аммо ер юзидаги энергия  манбалари  ҳисобланмиш — нефть,  газ,  кўмир  захиралари  чекланганлигидан  АЭСларни  такомиллаштиришдан  бошқа  илож  йўқ.  Атом  энергияси  манбаи  уран  ва  торийнинг  ер  юзидаги  захиралари  дунё халқларининг энергияга бўлган талабини бир неча минг йиллар давомида  қондириб  туриш  учун  етарлидир.  Келажакда  АЭСлар  етарли  даражада  ривожланади  ва  дунё  мамлакатларининг  умумий энергетика балансида етакчи ўринни  эгаллайди.

Манба:ЎзМЭ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулазизхон мадрасаси

АБДУЛАЗИЗХОН МАДРАСАСИ- Бухородаги меъморий ёдгорлик. Қўш иморат ансамблнинг жануби томонида меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652 йилда қурилган. Улуғбек ...

АГАДИР — Марокашдаги  шаҳар,  Атлантика океани соҳилидаги порт.  Агадир  провинциясининг  маъмурий  маркази.  Аҳолиси 700 минг  кишидан  ортиқ. Фото:Арриво Аэропорти халқаро ...

Идиотия

ИДИОТИЯ (юн. idioteia — нодонлик), тентаклик, телбалик — туғма олигофрениянкнт энг оғир шакли, ақл, нутқ ва тафаккурнинг мутлақ ривожланмаганлиги билан ифодаланади. Она ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400