Агрофон

АГРОФОН (юнонча, agros — дала,  лотинча, fundus — муҳит) — тупроқнинг  физик  ва  кимёвий  хоссалари,  унумдорлиги  жиҳатидан  агрономия  талабларига  мос  ҳолати;  тупроқнинг  агрономик  хоссалари мажмуи.

Фото:agroprofi.info

Ҳар бир участканинг агрофонини  билиш  қишлоқ хўжалиги  экинларидан  юқори  ҳосил  етиштириш учун агротехника ҳамда мелиоратив  тадбирлар  мажмуини  тўғри  ва  табақалаб  амалга  ошириш  имконини  беради.  Агрофон кжеак  ёки  паст  даража- да  бўлиши  мумкин.  Экинларни  тўғри  алмашлаб  экиш,  маҳаллий  ва  минерал  ўғитлардан  унумли  фойдаланиш,  қишлоқ хўжалиги экинлари  етиштириш  технологиясига  тўғри амал қилиш йўли билан юксак Агрофон барпо этилади. Масалан юксак Агрофон шароитларида  ғўза  серҳосил,  соғлом  ўсади,  касаллик  ва  ҳашаротларга  чидамли  бўлади,  тола  ва  чигит  сифати  яхшиланади.  И.т.  ишларида  тадқиқот  мақсадларига  қараб  Агрофон сунъий яратилади. Селекционер олимлар  янги нав яратишда ва уруғчилик ишларида махсус тайёрланган Агрофонларда иш олиб  борадилар.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назира аҳмедова

АҲМЕДОВА  Назира (1913.5.6, Наманган — 1964.25.2, Тошкент) — ўзбек  опера  хонандаси  (лирик-колоратурали  сопрано).  Ўзбекистон  халқ  артисти  (1951).  Москва  ўзбек  ...

Яйра абдуллаева

АБДУЛЛАЕВА Яйра Умаровна (1930.14.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). Лизахоним Петросованинг қизи. Тошкент санъат институтини тугатган (1950). Ижоди Г. Раҳимова ...

Чингиз айтматов

АЙТМАТОВ Чингиз Тўрақулович (1928.12.12, Қирғизистон, Шакар қишлоғи) — қирғиз ёзувчиси, давлат, жамоат арбоби, дипломат. Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). Қирғизистон ФА ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400