Аҳоли миллий таркиби

АҲОЛИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРКИБИ – муайян ҳудуд ёки мамлакатда яшовчи  аҳолининг  миллатлар  бўйича  таркиби. Аҳоли миллий таркиби ҳақидаги маълумотлар аҳоли  рўйхати  ўтказиш  ва  статистик  рўйхат  олиб бориш йўли билан аниқланади. Этник  статистика  ривожланмаган  давлатлар,  регионларда  эса  аҳолининг  тил  бирлигига,  динига  қараб  миллатларга,  этник  гуруҳларга ажратилади.

Фото:YesAsia

Дунё  аҳолисининг  миллий  таркибини  аниқ  билиш  жуда  мушкул,  чунки  дунёнинг  кўп  қисмларида  ассимиляция  (қоришиш)  ва  консолидация (миллий  жипслашиш) жараёнлари кенг тарқалган.

Айрим  мамлакатларда  ўтказилган  рўйхатларда  миллий  таркиби  нисбатан  тўла  ёритилади.  Баъзи  ҳолларда  эса  миллатлар  ҳақида  маълумот  тўла  кўрсатилмайди.  Шунингдек,  давлатлар бўйича  қабул  қилинган  этник  терминологияда  ҳам  фарқ  мавжуд.  Масалан  инглиз, француз, испан тилида сўзлашувчи  кўпгина  мамлакатларда «миллат»  тушунчаси доимо «давлат» тушунчаси билан  тенглаштирилади  ва «миллат»  атамаси  давлатга мансублик — фуқароликни билдиради.  Шунинг  учун  кўп  манбаларда  этник  гуруҳлар — халқлар  ҳақида  маълумотлар учрайди. Дунёда қарийб 3 минг  халқ  рўйхатга  олинган  ва  улар  турли  қитъаларда истиқомат қилади.

Европа мамлакатлари Аҳоли миллий таркиби бўйича  3  гуруҳга  бўлинади:

1) бир  миллатли  давлатлар. Бу давлатларнинг ҳар бирида  асосий  миллат 90% ва  ундан  ортиқроқ  қисмни ташкил этади. Бу гуруҳга Польша,  Германия,  Венгрия,  Дания,  Швеция  каби 20 дан  ортиқ  мамлакат  киради;

2)  кўп миллатли давлатлар. Бу давлатларга  Буюк  Британия,  Испания,  Швейцария  каби мамлакатлар киради. Уларда асосий  миллат билан бирга бошқа миллатлар ҳам  истиқомат  қилади  ва  аҳоли  таркибида  салмоқли  ўринни  эгаллайди;

3) оралиқ  давлатлар.  Бундай  давлатларда  миллий  масалага  оид  муаммолар  тўла  ҳал  қилинмаган.  Оз  сонли  халқлар  ва  миллатларни мажбуран ассимиляция қилиш  сиёсати амалга оширилади (Испания, Ирландия).

Осиё кўп миллатлилиги бўйича бошқа  қитъалардан ажралиб туради. Бу қитъада  бир миллатли давлатлар жуда кам. Уларга  Япония, Корея ва айрим араб давлатлари  — Яман, Саудия Арабистони, Иорданияни  киритиш  мумкин.  Айрим  халқлар  бир  неча  давлатлар  таркибида  қолиб  кетган.  Масалан  афғонлар (Афғонистон  билан  Покистонда),  панжоблар (Покистон  билан  Ҳиндистонда), курдлар ва бошқалар.

Африка қитьаси Аҳоли миллий таркибига кўра 3 этник  областга  бўлинади:

1) Шимолий  ва  Шимоли- Шарқий Африка. Бу районларда ўзаро яқин  араблар ва барбарлар яшайди;

2) Шарқий  ва Ғарбий Судан. Бу ерларда фульбе, волоф,  гвинеяликлар,  гурлар,  хауса,  ибо  каби халқлар яшайди;

3) тропик ва Жанубий Африкада маданияти, урф-одати ва тили  ўзаро яқин бўлган банту халқлари яшайди.

Америка  қитьаси  аҳолисининг  миллий таркибида кўпчиликни (95%) Европадан кўчиб борган халқлар ва уларнинг  аралашувидан  вужудга  келган  гуруҳлар  яшайди. У ерда миллатлар қайси давлатда  яшаса,  шу  давлат  номи  билан  аталади  (америкаликлар, кубаликлар ва ҳоказо).

Австралия ва Океания аҳолисини этник таркибга кўра икки қисмга ажратиш  мумкин:

1) Австралия ва Янги Зеландияда  инглизлар  ва  Янги  зеландиялик  инглизлар  истиқомат  қилади.

2) Полинезия, Меланезия ва Микронезия оролларида  аҳоли этник қабила-қабила бўлиб яшайди. Бу халқлар умумий ном билан папуаслар  деб ҳам аталади. Ўзбекистон  ҳам  кўп  миллатли  давлат. Республикада 120 дан ортиқ миллат  вакиллари  истиқомат  қилади.  Асосий  миллат — ўзбеклар (аҳолининг 71,4%);  шунингдек  руслар (8,3%), тожиклар  (4,7%), қозоқлар (4,1%), татарлар (2,4%),  қорақалпоқпар (2,1%) ҳам яшайди (1989). Мамлакат Бурцева.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси киракашлик қилаётгани акс этган видео тарқалди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам машинасининг киракашлик қилаётган видеоси тарқалди.  Видеони суратга олган муаллифнинг таъкидлашича воқеа Тошкент шаҳрида ...

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Сурхондарёдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар полда ухлаётгани тасвирланган вазият уюштирилганми?

Xabar.uz нашри 7 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400