Шуҳрат Аббосов

АББОСОВ  Шуҳрат  Солиҳович  (1931. 16.1, Қўқон) — ўзбек  режиссёри.  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  санъат  арбоби (1965). Ўзбекистон  халқ  артисти (1974). Тошкент  давлат  санъат  институтини  тугатган (1954), шу  институтда  профессор (1983 йилдан),  кафедра  мудири  (1991 йилдан). Маннон Уйғур номидаги вилоят  мусиқали  драма  театрида (Янгийўл  шаҳри)  бош  режиссери(1954-56).

Шуҳрат Аббосов

«Юрак  сирлари» (Б. Раҳмонов), «Нурхон» (К. Яшин),  «Оғриқ  тишлар» (А.  Қаҳҳор)  каби  пьесаларни саҳналаштирган. 1958—91 йиллар  «Ўзбекфильм»да режиссер (1982—86 йилларда  директор). 1996 йилдан Ўзбекистон кино  арбоблари бирлашмасининг раис муовини. «Маҳаллада дув-дув гап» кинокомедияси (1960) илк ютуғи бўлди. 2-жаҳон  уруши йиллари ота-онасиз қолган турли  миллатга мансуб 14 болани тарбиялаган  тошкентлик  Шомаҳмудов  оиласининг  жасорати  ҳақидаги «Сен  етим  эмассан»  (1963;  Халқаро  кинофестиваль  мукофоти,  Франкфурт-Майн, 1963), одоб-ахлоқ  ҳақидаги «Қалбингда қуёш» (1965) фильмлари режиссер ижодида алоҳида ўрин тутади. «Тошкент — нон шаҳри» (1967; кинофестиваль  совриндори,  Олмаота, 1973),  «Севги  можароси» (1971; 5-кинофестиваль  совриндори,  Тбилиси, 1972) филь- млари  билан  энг  яхши  кинорежиссер  сифатида  танидди.  Тарихий-биографик  мавзуда  «Абу Райҳон Беруний» (2 қисмли, 1974,  8-кинофестивалнинг бош мукофоти, Кишинёв, 1975, Халқаро кинофестивалнинг  «Олтин  Дельфин»  совриндори,  Теҳрон,  1977), «Оловли  йўллар» (Ҳамза  ҳаётига бағишланган 17 қисмли  телефильм,  1975—84), уруш йиллари фронт ортидаги қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилувчи  «Катта  урушдаги  кичик  одам» (1989)  фильмлари ҳам машҳур. Мустақиллик Шуҳрат Аббосов ижодида бурилиш ясади. 14 қисмли «Камолот  чўққиси  сари»  ҳужжатли (1995)  ва 2 қисмли «Отамдан  қолган  далалар»  бадиий (сценарийсини  М.  Тўйчиев  билан  ҳамкорликда  ёзган, 1998) фильмларни  яратди. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Дав лат  мукофоти  лауреати (1974). «Эл-юрт  ҳурмати» ордени (1998) ва «Шуҳрат» ме- дали (1994) билан тақдирланган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бойвачча

(more…)

Яйра абдуллаева

АБДУЛЛАЕВА Яйра Умаровна (1930.14.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). Лизахоним Петросованинг қизи. Тошкент санъат институтини тугатган (1950). Ижоди Г. Раҳимова ...

Кинодан миллионлаган маош олаётган актёрлар кимлар?

Фото:forbes.ru Жорж Клуни Forbes журнали дунёдаги энг бой актёрларнинг рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринга икки маротаба «Оскар» мукофоти соҳиби бўлган Жорж Клуни лойиқ деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400