Атеринасимонлар

АТЕРИНАСИМОНЛАР  (Atheriniformes) — суякли баликлар кенжа туркуми. Узунлиги 4—50 см. Карпсимонлар  ва  саргансимонларга  қариндош,  жабра  пардаси 5—7 нурли,  бурун  тешиги  бир  жуфт, орқа сузгичи 2, қорин сузгичлари  6  нурли.  Тангачалари  йирик,  циклоид,  баъзан  ктеноид  типида,  ён  чизиқлари  кучсиз ривожланган. Атеринасимонлар 5 оила, 40 уруғ  ва 180 тўрни  ўз  ичига  олади.  Чучук,  шўрланган  ва  денгиз  сувларида,  асосан  тропик  ва  субтропик  сув  ҳавзаларида  учрайди.  Тирик  тугадиган  Атеринасимонларнинг  анал  ва  жинсий  тешиклари,  шунингдек  куйикиш  органи  томоғида  жойлашган.  Тухум қўйиб кўпаядиган Атеринасимонлар сув тубига ёки  ўсимликларга йирик тухумларини қўяди.

Фото:Wikipedia

Тухумлардан  тез  орада  балиқчалар  чиқади. Калифорния Атеринасимонлар (Jeuresthes tenuis)  сув  кўтарилган  пайтда  тухумларини  қирғоқ  яқинидаги  қумга  кўмиб  қўяди,  сув  қайта  кўтарилгунича  тухумлардан  ёш балиқчалар ривожланиб чиқади. Қора  ва  Азов  денгизларида  Жанубий Европа  ат ринаси (Atherina boyeri), Каспий ва Орол  денгизларида, Узбой ўзанидаги кўлларда  Каспий  атеринаси (Атеринасимонлар  boyeri kaspia)  тарқалган.  Каспий  атеринаси  майда,  узунлиги 10 см гача, ҳар хил шўрланган (7—36%  гача  ва  ундан  ҳам  юқори)  сувларда  яшайди.  Зоопланктон  билан  озиқланади.

Айрим  Атеринасимонлар овланади  ёки  аквариумларда  боқилади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Авункулат

АВУНКУЛАТ (лот. avunculus — тоға)  — ибтидоий жамиятда тоға ва жиянлар  ўртасидаги  қавм-қариндошлик  муносабатлари.  Патриархат  даврида  фарзандларнинг  она  уруғи  билан  ...

Ал-азҳар

АЛ-АЗҲАР (ал-Жоми ал-Азҳарнинг қисқа номи) — Қоҳирадаги жоме масжид, университет, ўрта ва ўрта махсус билим юртларини ўз ичига олган йирик расмий диний муассаса. Масжид ...

Адмирал

Вице-адмирал Александр НосатовАвтор: ©Сергей Мальгавко/РИА Новости АДМИРАЛ  (араб. — ‏أمير البحر  амир  ул-баҳр  — денгиз ҳукмдори, ҳокими) — Ҳарбий- Денгиз флотининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400