Африка қўноғи

АФРИКА ҚЎНОҒИ (Pennisetum tuphoidum) — бир йиллик дон ва ем-хашак  экини. Ташқи кўринишидан маккажўхори  ва  сорго (оқжўхори,  қўқон  жўхори)га  ўхшайди. 

Фото:Medium

Осиё,  Африка,  қисман  Жанубий Европанинг  қуруқ иқлимли  зоналарида  етиштирилади.  Дони  озиқ-овқатга  ва  ҳайвонларга ем учун ишлатилади. Барги  ва поясидан кўк озуқа ва пичан тайёрланади. 100 кг донида 89 озуқа бирлиги, 10  кг  ҳазм  бўладиган  протеин, 100 кг  пичанида 50 озуқа бирлиги ва 8,2 кг ҳазм  бўладиган протеин бор. Африка қўноғи иссиқсевар,  ёруғсевар  ва  қурғоқчиликка  чидамли.

Кумлоқ ва қўнғир тупроқларда яхши ривожланади. 1 га  ерга 5—10 кг  уруғлик  сарфланади, уруғлар 5—6 см чуқурликка экилади. Ҳосилдорлиги кўк масса бўйича  80— 500 ц/га, суғориладиган майдонлар- да 800—1000 ц/га, дон бўйича 11-40 ц/га.

Ўзбекистон  ўсимликшунослик  и.т.  институтида  Африка қўноғини  Ўзбекистон  шароитларида  ўстириш тавсиялари ишлаб чиқилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абажур

АБАЖУР  (франц. abat-jour—  ёруғлик қайтарувчи) — чироқнинг кўзни  қамаштирмаслик ва нурни тўплаб маълум  томонга йўналтириш учун мўлжалланган  ғилофи (қалпоғи). Абажур ...

Абаса

АБАСА (араб,  абаса — қошини  чимирди,  юзини  буриштирди) —  Қурьоннинг 80-сураси  номи. 42 оятдан  иборат.  Маккада  нозил  бўлган.  Ривоят  қилинишича, Муҳаммад (ас) ...

Ақча

АҚЧА — ўтмишда Туркистонда савдо-сотиқ, тўлов муомалаларида нарх, баҳо, қиймат ўлчови бўлган пул бирлиги. Аксарият ҳолларда Ақча кумушдан зарб қилинган. Кумушнинг ранги оқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400