Алаш Ўрда

АЛАШ  ЎРДА — қозоқ  халқининг  миллий озодлик, мустақиллик учун курашига раҳбарлик қилган миллий партияси  ва мухтор ҳукумати (1917 йил апрель— 1920  йил март). 1917 йил 27 апрель- 7 май кунлари  Семей вилояти қозоқ вакилларининг кенгаши  бўлиб,  унда  бўлажак  Бутунқозоқ  вакиллари  қурултойида  Қозоғистоннинг  мухториятини тузиш масаласи кўрилди.

1917 йил 21—26 июль кунлари Оренбургда  Бутунқозоқ вакиллари қурултойи бўлиб,  унда Оқмўла, Семей, Тўрғай, Ўрол, Еттисув,  Сирдарё,  Фарғона  вилоятлари,  шунингдек Ички Букей ўрдаси вакиллари иштирок этишди. Қурултойда мамлакатни бошқарув шакли, қозоқ вилоятлари  мухторияти, ер масаласи, халқ милицияси, земство, халқ таълими, қозилик, диний масалалар кўрилди. Қозоқ демократия  ҳокимиятини  тузиш,  ислоҳотлар,  халқнинг  ўзини-ўзи  бошқаруви  учун  зарурий  музоқаралар  уюштириш  масалалари  муҳокама  қилинди.  Қурултойда  қозоқларнинг  Алаш  партиясини  тузиш  масаласи  кўрилди.  Алаш  партияси  жойларда  маҳаллий  халқ  ҳокимиятини  ўрнатишга  киришди. 1917 йил 19 декабрда  Еттисувда  ҳокимият  маҳаллий  халқ  вакиллари қўлига ўтди.

1917 йилнинг 5—13  декабрь  кунлари  Оренбургда  Алаш  партиясининг  навбатдаги  учинчи  қурултойи  бўлиб ўтади. Қурултой 13 декабрда пойтахти Семипалатинск шаҳри бўлган Алаш Ўрда мухториятини эълон қилади. Алихон Букейхон  ўғли  ҳукумат  бошлиғи  этиб  сайланади.

Тез  орада  бу  ҳукумат 27 минг  нафарлик  миллий  қўшин  ва  тартибни  сақлаш  бўлинмаларини ташкил этди. Қурултойда  Алаш  партиясининг  дастури  лойиҳаси  қабул  қилиниб,  умумхалқ  муҳокамаси  учун «Қозоқ» газеталарида эълон қилинади. Ўн  бўлимдан  иборат  бу  ҳужжатда  партиянинг  мамлакат  бўйича  тузилиши,  мудофаа,  дин,  илм-фан  йўлидаги  фаолияти,  аграр  масала  бўйича  вазифалар  белгиланди. 1918 йилнинг мартида Ўрол вилоятида  ўтказилган  сайловларда  мустақиллик  кучлари  ғолиб  чиқди.  Аммо, 29 мартга  ўтар  кечаси  тескари  кучлар  ва  большевиклар  ҳарбий  тўнтариш  ўтказдилар.

Ўрол  вилояти  ижроқўмининг 60 нафар вакили  қамалди  ва  азоблаб  ўлдирилди.

Еттисув  вилоятида 1918 йилнинг 2—3  мартида  большевиклар  Алаш  партияси  вакилларини  қамоққа  олдилар.  Оренбургда  Тўрғай  вилояти  Шўроларининг  1-қурултойи (1918 йилнинг 21 март — 3 апрель) да  ҳам  большевиклар  ғолиб  чиқди.  Шy  кунлари  Оқмўла  уезди  қозоқ  вакиллари  Шўролари  қурултойида  большевиклар  тазйиқи  билан  Алаш Ўрда мухториятига  қарши  қарор қабул қилинди. Алаш Ўрда партиясининг  Оренбургда  чиқиб  турган «Қозоқ»  газетаси ёпилди. Унинг эгаллаб турган биноси ва  мулки  мусодара  қилинди.  Алаш Ўрда сиёсий  партияси  ташкилотчиларидан  Алихон  Букейхон (1869—1937) ва  Миржақиб  Давлат  ўғли (1885—1935) кабилар  қувғин  қилиниб,  таъқиб  остига  олинди. Оқгвардиячилар деб аталган Сибирь  ҳукуматини расмий тарзда тан олган Алаш Ўрда ҳукумати атаман Дутов билан тил бириктириб  Шўро  ҳукуматига  қарши  чиқди.

Дутов  тор-мор  келтирилгач,  Умумқозоқ  Ревкоми  қарори  билан  Алаш Ўрда 1920 йилнинг  мартида тугатилди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...

Қирғизистонда 18 ёшгача бўлган болаларнинг ярми қашшоқликда яшайди

Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг апрель ойида ўтказган таҳлилига кўра, Қирғизистонда яшовчи 18 ёшгача бўлган болаларнинг 50,9 фоизи қашшоқликда яшаётгани маълум ...

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб ...