ТОШКЕНТДА ИССИҚ СУВ НАРХИ ЯНА ОШАДИ

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади.

Иллюстратив фото

Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади. Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади. Умумий ювиниши хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 13843,47 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “UzNews.uz” нашри «Тошиссиққуввати» корхонаси маълумотига асосланиб хабар берди.

 

Иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш тарифи иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баробарлик миқдорини қўлланган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб берилувчи иситиш учун иссиқлик энергиясидан ташқари).

 

Иссиқ сув ҳисоблагич қурилмалари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳақ иссиқ сув таъминоти хизматларига ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

 

Пропискадан ўтмаган фуқаролар бўлган турар-жой иншоотларида иссиқ сув учун ўлчаш мосламалари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар истеъмол нормалари, иссиқ сув таъминоти хизматларининг белгиланган тарифларига 1,5 баробарлик коэффициентни қуйидагича ҳисоблаган ҳолда ўрнатилади:

 

– битта хонали ва икки хонали квартираларда бир киши учун;
– уч хонали квартирада икки киши учун;
– тўрт хонали квартирада уч киши учун;
– беш хонали квартирада тўрт киши учун.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб оширилганди.

 

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари шу йилнинг майида ошганди. Унга кўра, Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 10,6 фоизга ўсиб, 3915,9 сўмдан 4332 сўмга етганди. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16 917,49 сўм тўланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...

Қирғизистон мск: президент сайловларида атамбоевнинг иттифоқчиси 54 фоиз овоз тўплади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, Бишкек вақти билан соат 22гача бўлган ҳолатга кўра, президент сайловларида бир миллион 629 минг ...

Туркманистон минтақаларида нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистон пойтахтидаги давлат дўконларида озиқ-овқат учун узундан узун навбатлар кузатилмоқда, минтақаларда эса нон паспорт кўрсатилган ҳолда сотилмоқда, дея хабар беради ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400