Марказий банк олтин ва кумуш эсдалик тангаларини сотувга чиқарди

Марказий банк олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқариш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда “UZ24” нашри ёзмоқда.

Сотувга жами 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Ҳозирча уларнинг номинал қиймати 10, 100, 1000 сўм қийматида белгиланган.

 

Булар 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат.

 

Мазкур эсдалик тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Тангалар “PROOF” сифатига мувофиқ тайёрланган.

 

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.

 

2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин (банк филиаллари рўйхати манзиллари кўрсатилган ҳолда илова қилинади).

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozodmikrofon: “биз, камбағаллар уйига президентни нега олиб келишмайди?

Садриддин Ашур/Озодлик Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг айтишича, унинг уйи ёниб кетганига 5 йил бўлди. Андижон шаҳрар, Биринчи тор Пиллакаш кўчасининг 26- уйида ...

Тошкент вилоятида янги шакар заводи қурилади

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг DSEC компанияси раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Тошкент вилояти ҳудудида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ...

Ўзбекистон қонунларида «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...