Тожикистон Ўзбекистонга қанча электр энергияси экспорт қилди?

2018 йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/с. электр энергияси экспорт қилди. «Барки точик» корхонаси раисининг биринчи ўринбосари Маҳмадумар Асозода хабарига кўра, ушбу даврда Ўзбекистонга 1 млрд 480 млн кВт/с. тожик электр энергияси ҳар бир киловатт учун 2 АҚШ центи нархида экспорт қилинган. Бу ҳақда Кун.уз нашри Тожикистоннинг  Авеста нашрига таяниб хабар бермоқда.

Фото:dw.com

 

«Барки точик» вакилининг сўзларига кўра, жорий йил сентябрь ойидан бошлаб қўшни Ўзбекистонга электр энергияси экспорти ички эҳтиёжларни қондириш мақсадида тўхтатилди.

«Тожикистондаги мониторинг ва эрта огоҳлантириш» ҳисоботида таъкидланишича, шу йилнинг сентябрь ойида ўзбек истеъмолчилари қарийб 182 млн кВт/с тожик электр энергиясини олишди. Бу рақам шу йилнинг август ойи ҳажми билан таққослаганда 200 млн кВт/с.га камроқ.

Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни босқичма-босқич қисқартириш июль ойидаги энг юқори ҳажмдан (417 млн кВт/с) кейин рўй берди.

Бундан олдин Ўзбекистон жорий йилнинг апрелидан бошлаб ҳар ойда 110-120 млн киловатт-соат тожик электр энергиясини олган.

Тожикистон икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларга биноан, жорий йил давомида Ўзбекистонга камида 1,5 млрд кВт/с. электр энергияси етказиб бериши керак эди. Ҳар бир киловатт нархи 2 АҚШ центига тенг бўлиши лозим.

Сентябрь ойида Афғонистонга ҳам электр энергияси экспорти ҳажми камайди – аввалги ойлардаги 200 миллион кВт/с.дан сентябрь ойидаги 158 млн кВт/с.гача.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда samsung galaxy s6 нархи 600 минг сўмга арзонлади

Ўтган бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфони нархи 600 минг сўмдан кўпроққа арзонлади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги уяли алоқа тизими ҳақида ёзишга ...

Уйлари бузилган бектемирликлар ҳасрати

Азим Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига чегарадош, аниқроғи, аллақачон пойтахт мегалополисига айланишга улгурган Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига қарашли Бектемир қишлоқ ...

Ўзбекистон электр энергияси етишмовчилиги туфайли ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда

Электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Осиё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400