Ватандан бездириш эмас, ватанни севдириш керак!

Қишлоқларимизда яна яшаш учун кураш бошланди. Қор ёғса, ичимизга ёғаётгандек бўлади, шаҳардаги уйнинг «комфорти» ҳам татимайди: зим-зиё, совуқ қишлоқларда қийналаётган қанча қадрдонларимиз бор!

Фото:Херсон

— Кўргани келаман деб ўтирма, шамоллаб қоласан. Ўзим бориб кўриб келарман, — дейдилар онам ўзлари яшаётган шароитга бир кунга боришимни ҳам хоҳламай…

— Хола, шаҳарда свет ўчмайдими? —  сўрайди қишлоқдаги қўшнимизнинг ўғилчаси совуқдан қизарган бурнини тортиб. Унинг кўнгли учун:

— Шаҳардаям свет ўчади, ўғлим. Газ ҳам ўчади, — дейман. «Шаҳарда газ ҳам, свет ҳам бор» десам, дийдираб турган шу шўрликнинг ҳақини бермаётганлардан, ўринда чопончаси билан ухлашга мажбур қилаётганлардан бири бўлиб қоладигандекман…

Болакай баттар юрагимни қон қилади:

— Унда, катта бўлсам, чет элга кетаман. Чет элда газам, светам ўчмасакан, — дейди худди антиқа хушхабар айтаётгандек.

…Кетади! Агар аҳвол шундай давом этаверса, эртага юрт болалари «Ҳеч бўлмаса, қишда одамдек яшайман-ку», деб кетади четга. Вазирлари «юз фоиз электр билан таъминлаяпмиз» деб алдамайдиган, зўравонлари халқнинг ҳақини емайдиган жойларга кетади. Шунча кетганлар камдек, яна кетади!..

…Газетамизнинг асосий обуначилари —  қишлоқларда. Мен қишда газитда нима ёзишни билмайман. Ақлли гапларни ёзгани истиҳола қиламан.

Умри тугаётганига эмас, газ балонидаги газ тугаётганига кўпроқ куядиган; қоронғуда, совуқда ўчоқбошида чироқ ёқиб овқат пиширадиган; беш-олти жон бир сандалга тиқилиб ухлайдиган;

беш-ўн дақиқага свет ёнса, севинчдан қичқириб юборадиган; болаларим шамоллаб қолмасин дея кечаси билан печкага таппи ёқиб чиқадиган одамларга ақл ўргата оламанми?!

Бунақа пайтда уларга маънавиятдан гапиришга ҳаққим борми?!

Биз кўрган ёмон тушини ҳам яхшиликка йўядиган халқмиз. Бошимизга келган ҳар қийинчиликка «Бунда ҳам бир хайр бордир», дея сабр қиламиз. Лекин бу дегани, бизни истаганча қийнаш, истаган кўйга солиш мумкин дегани эмас.

Айниқса, болаларимизни Ватандан бездиришга ҳеч ким ҳақли эмас!

Муаллиф:Дилфуза Комил

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чиптаси арзонлашади

Афтидан, танқидлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга таъсир қилган кўринади. Шу пайтгача Қозоғистонга қатнайдиган поездлар чипта нархи қимматлигини ҳамкорларга ағдариб ...

Тошкент-душанбе поезд қатнови 30 йилдан сўнг қайта тикланди

Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига деярли 30 йил ичида биринчи марта 21-июнда йўловчи поезди етиб келди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400