26 ноябрь куни Мавлуда Хўжаева O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди. Бу ҳақда Турон24 нашри партиянинг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Мавлуда Хўжаева янги лавозимда хотин-қизлар масалаларига масъул бўлади. Хўжаева айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига O‘zLiDeP дан сайланган депутат ҳамдир.