Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди. 27 ноябрда Женевадаги навбатдаги йиғилишида ХМТ Кенгаши Ўзбекистоннинг аъзолик аризасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда “Турон24” нашри ташкилотнинг матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

“Ўзбекистонни ХМТ оиласига қабул қилинганини мамнуният билан қутлайман. Сизнинг мамлакатингиз қадимдан савдо йўллар чорраҳасида жойлашган ва шунинг учун ҳам азалдан муҳожирлар қатнови гавжум бўлган ҳудудлардан бири бўлган”, дейди ХМТ янги бош директори Антонио Виторино.

Ўзбекистон томонидан йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Баҳодир Низомов қатнашган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда бу ташкилотга энг охирги қўшилган давлат бўлди.

Ўзбекистоннинг ташкилот фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имконияти кўриб чиқилаётгани апрель ойида Ўзбекистонга келган ХМТ делегациясига маълум қилинган эди.

ХМТ вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги xалқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иивда сохталаштирмасдан жиноят иши ёзишни билишмайдими?

Туркиядан ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қайтганлар устидан ёзилган айблов хулосаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозимларининг саводли ва адолатли ҳужжат ...

Ўзбекистон, навоий: дхх ва иив ходимлари прокуратура терговчисини менсимайдими?

Навоийда қийноқ қўллаганликда гумон қилинаётган ДХХ, ИИВ ходимлари устидан учинчи марта жиноий иш очилди. Қийноқлар бўйича гувоҳларнинг 34 кўрсатмаси бўлишига қарамасдан ...

Дунёнинг ишлари қизиқ : “ўлмаган банда кўраверар экан!” дейди машойихлар

Дилмурод Саййид Сурат 2005 йили олинган Бугунги амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан бир қанчасига эътибор берсам,уларни бундан 12 йил аввал муаммо сифатида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400