Андижоннинг Хўжаобод туман ҳокимлиги биноси учинчи қаватидан 13 ёшли қиз ўзини ташлаб юборди (ҳокимлик вакили фикрича — «тушиб кетган»)

«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига асосланиб хабар беришича воқеа 24 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Тунги тадбир вақтида профилактика инспекторлари кечки соат 00:20 лар чамасида Хўжаобод тумани ҳокимлиги биносининг учинчи қаватидан мусиқа овозлари янграётганини эшитган.

Милиция ходимлари учинчи қаватга чиқиб, шовқин-суронли хона эшигини тақиллатганида, ичкаридан спиртли ичимлик истеъмол қилган 25 ёшли Д.А., 23 ёшли А.Қ. ва 22 ёшли М.Т., шунингдек, 15 ёшли ширакайф қиз — Н.Т. чиқиб келган. Уларнинг вояга етмаган ҳамроҳи — 13 ёшли қиз Г.А. эса «қўрққанидан ўзини пастга ташлаб юборган».

 

Туман тиббиёт бирлашмасидан маълум қилишларича, 24 ноябрга ўтар кечаси соат 1:40 да туман ИИБ ходимлари тез тиббий ёрдам машинасини чақиртирган ва шундан сўнг Г.А. шифохонага олиб кетилган. Унга бош мия чайқалиши, иккала қўли билак соҳасидан, чап қўл чиғаноқ бўғим соҳасидан, бурун суяги ва пастки жағининг ёпиқ синиши, тана юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси қўйилган. Беморнинг ҳозирги ҳолати қониқарли.

 

Хўжаобод туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустамбек Эгамбердиевнинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳокимлик биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда, шу боис давлат ташкилотлари бўлимлари турли биноларда вақтинчалик фаолият юритмоқда.

 

«Очиғи, бу воқеани эшитиб, аввалгига ишонмадим… Эндигина 13 ёшни қаршилаган қизнинг ота-онаси ажрашиб кетган, онаси кафеда официант бўлиб ишларкан… Қиз айрим ОАВларда ёзилганидек ўзини атай пастга ташламаган. У яшириниш мақсадида парда ортига беркинмоқчи бўлган. Аммо тасодифан 3-қаватдан тушиб кетган. Бу воқеа сабаб деярли ҳар куни йиғилишлар ўтказиляпти», — дейди ҳоким ўринбосари.

 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Телеграммдаги Daryo — LIVE канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаршара (ҳикоя)

Ушбу ҳикояни “Шаршара” ресторани колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган деган нотўғри тушунчага келиб қолганлар ўқисин! (more…)

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...

Огоҳ бўлсак, одамлар, ёхуд гувоҳнинг хикояси

Ҳаётда кўплаб муаммоларимиз бефарқлигимиздан бошланади. Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳри буюм бозори олдида йўналиш машиналари тураргоҳида  икки йигит каттиқ тортишарди. ...