Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида том қисми ёниб зарар кўрган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Чақнаш натижасида А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.