Қирғизистонлик депутат Ўзбекистон фуқаролари учун патент киритишни таклиф қилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Кенжебек Бокоев мамлакатда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнт мигрантлари учун патент тизими киритишни таклиф қилди, дея ёзмоқда Спутник нашри.

Фото:Sputnik Кыргызстан

Депутат айтишига қараганда Қирғизистонда 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилишмоқда.

“Қирғизистонликлар Россияда  патент асосида ишлайди. Биз ўзбекистонлик 100 минг нафар мигрантларни патент тизимига ўтказсак бўлади. Мен Миграция хизмати билан гаплашдим – улар рози. Агар меҳнат қилишга рухсат 500 сом бўлса, бир ойда 50 миллион бўлади. Бу битта мактаб нархи”, – деди депутат.

Бокоев айтишига қараганда, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кириш учун чегарачиларга 2-5 минг сом тўлашмоқда.

Sputnik изоҳи: Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) аъзолари бўлган Беларус, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон фуқаролари Россияда ишлаши учун патент расмийлаштириш талаб қилинмайди. Ушбу мамлакат фуқаролари Россия фуқаролари каби соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Греция хавфсизлик кучлари муҳожирларга пластик ўқ отди

Грециянинг хавфсизлик кучлари Европа чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган икки ноқонуний афғон муҳожирини пластик ўқ билан яралади. Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга ...

Ўзбекистон ва грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда ...

Она-бола ҳаёти сақланиб қолинди

                                                                          Сўнгги йилларда юртимизда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай кўргуликларнинг илдизи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400