Хоразм вилояти ҳокими тайинланиши кутиляпти

Яқин соатларда Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинланиши кутиляпти. Урганч шаҳрида 30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу масала кўриб чиқилади, дея ёзмоқда Турон24 нашри.

Фото: Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати

Ҳозирги пайтда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бўлиб, у 2018 йилда ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

2017 йил сентябридан Илгизар Собиров ҳоким бўлган. Айрим маълумотларга қараганда, у соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилган, бироқ яқинда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси этиб тайинланган.

Илгизар Собировгача вилоятда Пўлат Бобожонов ҳоким бўлган, кейинчалик у Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тасдиқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«андижон-ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ...

Хитойда интернетга кириш учун юз қиёфасини текширувдан ўтказиш талаб қилинади

Хитойда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб фақат “юз қиёфасини таниш” тестидан ўтган фуқароларгина интернетга кира олади. Ҳозир фойдаланувчилар тармоққа уланишдан олдин шахсни ...

Қирғизистондаги “лола инқилоби”га 10 йил тўлди

Қирғизистонда президент Аскар Акаевнинг истеъфоси билан якунланган “Лола инқилоби”га 10 йил тўлди. 2005 йилнинг бошларида ўтказилган парламент сайлови натижаларидан норози ...