Абадий қорлар

АБАДИЙ ҚОРЛАР – йил  бўйи эримай ётадиган муз ва қор қоплами. Иссиқ  ва мўътадил ўлкаларда баланд тоғ ва ясси  тоғ чўққиларида, қутбий ўлкаларда — текисликларда ҳам учрайди. Йил  давомида  ёғадиган  қаттиқ  атмосфера  ёғинининг  ўша жойнинг рельеф ва икдим шароитида  эриб ёки буғланиб кетадиган миқдоридан  ортиши ҳисобига юзага келади.

Франц Иосиф Абадий қорлари

Абадий қорларнинг  фақат  энг  юқоридаги  юза  қатламигина  қордан иборат, чуқурлашган сари, устки  қатламлар босими туфайли фирн (қотган  қор)  ва  музга  айланади.  Абадий қорларнинг  энг  қуйи  чегараси  қор  чегараси  деб  аталади. Абадий қорларнинг юзаси кўп ҳолларда шу жой  рельефини  силлиқланган  тарзда  акс  эттиради; шу билан бирга Абадий қорларнинг ўзига тааллукли микрорельеф шакллари ҳам (сераклар, эриш эгатлари, уяли қор) мавжуд. Текис юзаларда шамол қорлардан турли  қор уюмларини шакллантиради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сувни тўғри ичасизми? сув истеъмоли ҳақидаги афсона ва ҳақиқат

Кунига айнан саккиз стакан сув ичиш шартми? Минерал сув ҳар доим ҳам фойдалими? Водопроводдаги сувни ичса нима бўлади?  Нутрициолог Ксения Благова бу саволларга жавоб топишда ...

Бўстонлиқ туманида  100 минг хонадонни электр билан таъминлайдиган гэс қурилиши бошланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чотқол дарёсида гидроэлектростанция қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри ёзмоқда. Лойиҳа бўйича капитал қўйилмалар ҳажми ...

“сенат аъзосиманб деган ҳокимимиз бозорни ҳам балчиққа ботириб қўйди”

  "Мен Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳриданман. Шаҳримизда юзага келаётган қоидабузарликларни сизга айтиб берсам. Баъзи бир масалаларда ёрдам қилишларингизни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400