Яйра Абдуллаева

АБДУЛЛАЕВА Яйра Умаровна (1930.14.8, Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). Лизахоним Петросованинг қизи. Тошкент санъат институтини тугатган (1950). Ижоди Г. Раҳимова раҳбарлигидаги фронт концерт бригадасида бошланган (1945).

Яйра Абдуллаева

1950 йилдан Ҳамза театрида. Ҳафиза (А. Қаҳҳор, «Шоҳи сўзана»), Гули (Уйғун, И. Султон, «Али-шер Навоий»), Катерина (А. Островский, «Момақалдироқ»), Гулбаҳор (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Гулнор (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Турғуной (И. Султон, «Номаълум киши»), Хемнолини (Р. Тагор асари асосида, «Ганг дарёсининг қизи») каби образларида турли тоифадаги хотин-қизлар ҳаёти, уларнинг қисмати, жасорати ва олижаноблигини мужассам-лантирди. Кей (М. Каору, «Ўғирланган умр») образи Яйра Абдуллаева ижодининг чўққиси бўлиб, у япон аёлининг машаққатли ҳаёт йўлини, тақдирини психологик теранлик ва изчиллик билан очиб берди. Регана (У. Шекспир, «Қирол Лир»), Мария Стюарт (Ф. Шиллер, «Мария Стюарт») образла-ри билан психологик ва фожиавий роллар устаси сифатида танилди. Яйра Абдуллаева овоз, имоишора, киноя ва бошқа ифода воситаларидан усталик билан фойдаланади. Нодирабегим (Т. Тўла, «Нодирабегим») образи Яйра Абдуллаева ижросида улуғвор, олижаноб малика ва оташин ижодкор сифатида намоён бўлди. Яйра Абдуллаеванинг кинодаги асосий роллари: Гулбаҳор («Бой ила хизматчи»), Дилдор («Опа-сингил Раҳмоновалар»), Раъно («Стадионда учрашамиз»), Саодат («Ҳамза»), Хатира («Виждон амри билан») ва бошқа Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967). «Дўстлик» ордени билан тақдирланган (1998).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оскар учун ўзбек фильмларидан номзодлар саралаши бошланди

Ўзбекистон Оскар қўмитаси 1 октябрь куни нуфузли «Оскар» киномукофотининг «Энг яхши хорижий бадиий фильм» номинациясига ўз номзодини таклиф қилади. «Оскар»нинг 92-тақдирлаш ...

Ўзбек телевидениесида беҳаё саҳна очиқ кўрсатилди

31-январь куни соат 22:00да Ўзбекистоннинг “Кинотеатр” телеканали тақдим этган “Боунти” фильми беҳаё суратда намойиш этилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400