Албан қўзғолони

АЛБАН ҚЎЗҒОЛОНИ (1912)-албан халқининг Туркия ҳукмронлигидан халос бўлиш мақсадида кўтарган умумхалқ қўзғолони; унда христианлар билан бирга мусулмон аҳоли ҳам иштирок этди. Шимолий Албаниянинг тоғли туманларида яшовчи деҳқонларнинг март ойидаги чиқишлари билан бошланган. Август ўрталарига келиб қўзғолончилар Дибру, Эльбасан, Пермети ва бошқа шаҳарларни эгаллашган. Бироқ қўзғолонга май ойидан бошлаб раҳбарликни қўлга олган заминдорлар (Ҳасан Приштина ва бошқа) албанларнинг миллий манфаатларига хилоф равишда Туркия ҳукумати билан битим имзолаганлар. Унга кўра, Туркия Албанияга чекланган мухторият беришни ваъда қилган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон гренада билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон ва Гренада ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма Коммюникени имзолаш маросими бўлиб ўтди, ...

Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилди

Молдова Конституцион суди янги вазирларни тасдиқлашдан бош тортгани сабабли президент Игорь Додонни вақтинчалик ўз вазифаларини бажаришдан четлатди. Фото:Valeri Šarifulin, ...

Москвада ўзбекистонлик талаба мажбуран реанимацияга ётқизилган

Россия Халқлар дўстлиги университети қошидаги Тиббиёт институтининг ўзбекистонлик  талабаси Ўлмасхон Баҳронов 27 август куни Москвадаги 67-сонли касалхонада мажбуран ...