Албанлар

АЛБАНЛАР (ўзларини шкиптар деб атайдилар) — Албания Республикасининг асосий халқи. Умумий сони 6,1 млн. (1992). Албанияда 3,250 млн. киши, Югославияда (1,985 млн. киши), Ма-кедонияда (500 минг киши), Италияда, Грецияда, РФ ва бошқа давлатларда яшайди.

Тили ҳинд-европа тиллари оиласига киради. Албанлар қадимги даврларда Болқон ярим оролининг ғарбий қисмида яшаган иллирий, қисман фракийлар авлодидир. «Албанлар» этноними дастлаб милоддан аввалги 2-асрга оид манбаларда тилга олиниб, 11-асрдан ҳозирги Албаниянинг бутун аҳолисига нисбатан қўлланилган. Албанлар европеоид ирқига мансуб. Албанларнинг кўпчилик қисми ислом динини қабул қилган, бир қисми православ ва католик. Деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Саноатда ҳам ишлайдилар.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўктам барноев  «ўзбекистон ҳаво йўллари»дан норози бўлди

Бухоро вилоятининг беқиёс туристик имкониятларидан самарали фойдаланишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Сенатнинг ўн олтинчи ...

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400