Президент Мирзиёев ташрифидан сўнг Хоразмнинг 5 та туманида ҳоким алмашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан сўнг вилоятнинг 5 та туманида ҳокимлар алмашган. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги

 

Хусусан, 1 декабрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Салаев Гурлан тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунгача Салаев Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Шу куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктам Машарипов Янгибозор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ушбу тайинловга қадар у Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган.

Собир Жуманиязов Хива шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ушбу масала 1 декабрь куни Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўрилган. У 2013 йилдан “GM Uzbekistan” ёпиқ акциядорлик жамияти Хоразм филиали бошқарувчи директори лавозимида ишлаётган эди.

1 декабрь куни ўтган Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Равшан Жабборов ушбу туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У 2014 йилдан Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлаётган эди.

Шуҳрат Абдуллаев Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунгача у Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётган эди.

Президентнинг Хоразмга ташрифидан сўнг вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Қудратбек Эгамбергенов Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган эди. Солиқ бошқармасига эса Ҳурмат Абдукаримов раҳбар этиб тайинланган эди.

30 ноябрь куни Хоразм вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! йўқолиб кет! номард!

«Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! Йўқолиб кет! Номард!». Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда бир туман ҳокимига шундай деганди, энди уни ўзига ўринбосар ...

Байден кубага қўйилган баъзи чекловларни бекор қилди   

АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Доналд Трамп томонидан Кубага нисбатан киритилган айрим чекловларни бекор қилди. Оқ уйдан берилган ёзма баёнотда, Байден Трамп ...

Яккабоғ туманига абдирасул сафаров ҳоким бўлди

31 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400