Петербургда ўзбекистонлик аёл 4 йилга қамалди. У ўз фарзандини сотиб юборган

Санкт-Петербургда суд ўзбекистонлик аёлни янги туғилган чақалоғини сотишга урингани учун уч йил ва саккиз ойга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Кун.уз нашри шаҳар судлари матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Иллюстратив фото

Аниқланишича, аёл 7 сентябрь куни фарзандини дунёга келтирган. Моддий қийинчиликлар туфайли болани сотишга қарор қилади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълум бўлган.
Ўзбекистон фуқароси бўлган Нилуфар Абдуллаева тезкор-қидирув тадбири доирасида харидор сифатида ўзини кўрсатган аёлга чақалоқни берган. «Келишув» нархи 280 минг рубль (4 минг доллардан ортиқ)ни ташкил этди. Шундан кейин она қўлга олинди. Чақалоқ олти кунлик бўлган.
Аёлга нисбатан одам савдо моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Унинг судда аниқлик киритишича, моддий қийинчиликлар туфайли болани сотишга қарор қилган, олинган пуллар эвазига эса ватанига қайтмоқчи бўлган.
Судланувчи Россияда ноқонуний равишда ишлаб, яшаб келган. Шунингдек, маълум бўлишича, аёлнинг эри бўлган, у хотини чақалоқни сотиш режасида бўлганини билмагани айтилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда сиёсатчилар «қуруқ очлик»ка ўтишди

Қамоқда очлик эълон қилган сиёсатчилар сув ичишга ўтишди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш Давлат хизмати вакили Элеонора Сабатарова маълум қилди. (more…)

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...

Акс-садо: гап эгасини топсин!

Бу мавзуда ёзмайман, Қуръон сураларидан тиловат қилиб хақларига бағишлайман, чиройли дуолар билан сабр қиламан, яқинларига, халқимга сабру жамил сўрайман деган эдим. Аммо... ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400