Аррабурун акулалар

АРРАБУРУН АКУЛАЛАР (Pristiop horidae) — акулалар туркуми оиласи.

Узунлиги 1,5 м гача, танаси цилиндрсимон, чўзиқ. Тумшуғи узун ва ясси киличсимон, ён томондан йирик тишлар билан қуролланган. Тумшуғи ўртасидаги иккита узун мўйловлари туйғу вазифасини бажаради. Анал сузгичи бўлмайди. 4 — 5 тури бор, Ҳинд океани ва Тинч океаннинг ғарбий соҳиллари яқинида, асосан тропик сувларда тарқалган. Сув тубидаги унча чуқур бўлмаган жойларда яшайди, майда балиқлар ва сув тубидаги умуртқасизларни ковлаб олиб ейди. Тирик туғади. Овланади, маҳаллий аҳамиятга эга.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назира аҳмедова

АҲМЕДОВА  Назира (1913.5.6, Наманган — 1964.25.2, Тошкент) — ўзбек  опера  хонандаси  (лирик-колоратурали  сопрано).  Ўзбекистон  халқ  артисти  (1951).  Москва  ўзбек  ...

Абаса

АБАСА (араб,  абаса — қошини  чимирди,  юзини  буриштирди) —  Қурьоннинг 80-сураси  номи. 42 оятдан  иборат.  Маккада  нозил  бўлган.  Ривоят  қилинишича, Муҳаммад (ас) ...

Абдулла қаҳҳор

АБДУЛЛА  ҚАҲҲОР (1907.17.9,  Қўқон — 1968.25.5, Москва) —  Ўзбекистон  халқ  ёзувчиси (1967). Темирчи  оиласида  туғилган.  Болалиги  Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ...