Фаррошликнинг «ставка»си 1,5 миллионми?

Сарлавҳадан ажабланяпсиз-а? Рост, фаррошлик катта амал эмас, қуруқ маошдан бошқа «даромади» ҳам йўқ, илло билганга хайрли иш бу. Ахир тозалик ва озодаликка масъул бўлмоқ, шу орқали ҳалол ризқ топишда ҳикмат катта. Бироқ бизнинг ақлли қулоқларимизга бу вазифа негадир икки ёки учинчи «навли» ишдай эшитилаверади-да. Майли, бунақа гапларни қўйиб, эътиборни рўй берган воқеликка қаратсак.

Н. исмли аёл Бухоро вилояти Когон шаҳар ҳокимлиги «Аҳолини бандликка кўмаклашиш» марказига бош уриб келди. Марказнинг масъул ходими Ғ.М. ишсизликдан танг аҳволга тушаёзган фуқародан тама қилиши, жуда юмшоқ айтганда, инсофданми? Когон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига фаррош вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига бир ярим миллион сўм талаб қилганини қаранг?! Ишсизликдан бўлари бўлган, бошқа чораси йўқ, деган хаёлга боргандир-да, ноинсоф!

Йўқ, чораси бор. Чораки, Ғ.М.га ўхшаш  кимсалар бундай вазифада ўтирмаслиги керак. Бунинг учун тегишли органга мурожаат қилиш кифоя. Аёл шундай қилди. Натижада 2018 йил 13 ноябрь куни Ғ.М. ўз хизмат хонасида фуқаро Н. дан 1 500 000 сўм пулни олган вақтда Бош прокуратура Департаментининг Когон тумани бўлими ходимлари томонидан ушланди…

Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Манба:Хабар.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“давлатнинг арзонроқ унини олиш учун кун бўйи навбатда турибмиз”

  "Мана бундай навбатни кўрганмисиз? Даҳшат! Бу Хоразм шаҳрида давлат томонидан арзонлаштирилган нархда сотиладиган унга тўпланган навбат. Мен навбатимни 1-2 кун кутсам ...

Чустдаги мактаб муаллималари қурилиш ишларида жавлон уришмоқда. «ўз хоҳиши» билан…

Ўқитувчилар доимо жамиятнинг олди қаторларида барчага ўрнак бўлиб келишган. Улар менинг тасаввуримда ҳуқуқий саводхонлик даражаси юқори кишилар бўлиб, атрофдагиларга ўз ...

“фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди. Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400