МEҲРОБДАН ЧАЁН-МИРЗО АНВАРНИНГ КЕЙИНГИ ҲАЁТИ ТЎҒРИСИДА

Мен мирзо Анвар ҳикоясини отам марҳумдан эшиткан эднм. Мирзо Анвар Қўқондан қочиб келиб, уч-тўрт йил чамаси Тошканднинг машҳур Эскижўва маҳалласида гурган. Ул вақтларда бизнинг ҳавлимиз шу Эскижўвада бўлиб, мирзо Анвар отамға қўшни эмиш.

“Қўқондан бир мирзо кўчиб келиб, фалончининг ҳавлисини ижарага олған эмиш”, деган гап чиқиб қолди, — деб ҳикоя қилар эди чол. — Мен мирзо хабарини эшитсам ҳам, бир ҳафтагача ўзини  кўралмадим.  Рўза  кунларининг  бирида  биз  масжиддан  шом  намозини  ўқуб  чиқар эдикким,  сўфи: “Ҳаммангизни  Худоёрхоннинг  мирзоси  ифторга  таклиф  қилған”,  деди.  Биз йигирма  чоғлиқ  киши  янги  қўшнининг  уйига  бордиқ.  Бир  уй  ва  айвонга  яхши  полослар солинған, кўрпачалар ёзилған, ўртада анвоъи дастурхонлар… Биз уйга кириб ўлтургандан кейин эшик ёнида хушсурат бир йигит кўринди. Бизга тавозиъланиб хуш омади айтди. Мирзо Анвар, дегани шу эмиш. Биз ифторга қарадиқ, мирзодан аҳвол сўрадиқ, тошкандлик бўлғумиз келди, деб кулди. Биз — тошкандликлар хуш кўрадирган норин қилдирибдир, хўб едик… Домла билан бир нечалар фотиҳага яқин ташқариға чиқиб кетдилар. Биз нима воқиъ бўлғаниға тушунмадик.

Орадан  бир  оз  ўткандан  кейин  яна  қайтиб  кирдилар.  Дастурхонлар  йиғилиб  иш  фотиҳага тўхталған эдиким, домланинг олдиға бир коса сув келтириб қўйдилар. Домла никоҳ хутбасини бошлади…  Биз  ҳайрон  бўлдиқ.  Хутба  охириға  етиб,  мирзо  Анварга  бир  қизни  никоҳладилар; биз, мирзо билан қизнинг ҳаққиға дуо қилиб, тарқалишдиқ. Лекин хилофи одат бу никоҳ ҳар биримизни таажжубга солди. Яна бирар ҳафта ўткач, бир нечамиз мирзо билан таниш бўлиб олдиқ, кейинроқ мирзони улфатчилигимизга ҳам олиб кела бошладиқ ва шунда мирзонинг ўз оғзидан  Худоёр  билан  кечкан  можаросини  эшитдик,  таажжубландик  ва  минбаъд  мирзога ихлосимиз ортди…”

Чолнинг сўзига қарағанда мирзо Анвар Худоёрнинг қўли етмайдирган Тошкандда (ўрус қўл остида) тинч, аммо жуда ҳам фақир яшаған, бойларға мирзолиқ қилса ҳам, даромади доимий бўлмаған. Тошкандда туришининг учунчи йилларида Худоёрдан бир афвнома олиб, қашшоқлиқ жониға теккан мирзо Анвар, ўйлаб турмай, Раъно билан Қўқонға қайтқан. Орадан уч-тўрт ой ўткач, Қўқондан келгучилар мирзонинг ўлдурилганлигини сўзлаганлар. Нега ўлдурилган, эски “гуноҳи”  учунми,  бошқа  сабаб  биланми  ёхуд “афвнома”  ҳам  мулла  Абдураҳмонларнинг найрангги бўлғанми, отам бу тарафини яхши билмас эди.

Мен ушбу китобка материал йиғиш учун Қўқон бордим, яшаған кишилар билан сўзлашиб юрдим:  ўзи  Худоёр  девонида  ишламаган  бўлса  ҳам,  Худоёр  мирзоларига  ҳамаср  бўлған  бир

кекса мирзога учрашдим. Унинг сўзига қарағанда, мирзо Анвар ўлдурилмаган. Худоёрдан сўнг анча  йил  яшаб,  ўз  ажали  билан  ўлган  эмиш.  Мен  ҳайрон  бўлиб  қолдим  ва  икки  ўртада тараддудланиб, мирзонинг кейинги ҳаётини шу ҳолда битиришка мажбур бўлдим.

 

Абдулла Қодирий — Жулқунбой

Тошканд, 1928-нчи йил, 15 февраль

(Аввалги қисми)

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 39-қисм

Сал нарсага бармокдарини нуқиб пеш қилиб туришади тағин: Бўстон Ўркунчиевни кўр, ана, илғор, ана, ўрнак... Башарасига солиб-солиб юборсанг шу илғор тавиянинг! Бўстоннинг ...

От кишнаган оқшом (қисса) 60-қисм

60 Автобусда раён жўнадим. Йўлда деразадан қусиб-қусиб бордим. Ўша ғилофли эшикни очдим. Капитан каттага Доно момони айтиб бердим. Капитан катта бош ирғаб, ҳамдардлик ...

От кишнаган оқшом (қисса) 76-қисм

76 Биродарлар, участка милитсионеримиз одам бўлиб қолди! Ҳа, одам бўлиб муомала қилди, одам бўлиб гапирди. — Қандай, жиянлар катта бўлаяптими, суяклар енгилми, ака?... — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400