Ўзбекистонда буюк адиб Абдулла Қодирийнинг 125 йиллик юбилейи ўтказилади

 Ўзбекистонда 2019 йилнинг октябрь ойида буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланади. Бу ҳақда ЎзА нашри маълум қилди.

 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Ички ишлар вазирлигидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилади. Истироҳат боғида Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилади. Адибнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилади. Ёзувчи яшаб ижод қилган уй – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 35 ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилади.

 

2019 йилнинг апрель ойида “Абдулла Қодирий ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида илмий конференция ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча бўлиб ўтади. Республика театрларида адиб асарлари асосида спектакллар саҳналаштирилади.

 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Абдулла Қодирий ҳаёти ва фаолияти ҳақида бадиий фильм, асарлари асосида қисқа метражли фильм яратилади. Шунингдек,  Ўзбекистон олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасаларида адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар уюштирилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқимизнинг севимли ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги фармойишида юқоридаги ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-йигит!

Маълумки,  кеча  Султонали  мирзо  қул  болаға  Гулшанни  чақиришни  таъйинлаб,  ўрдадан чиққан эди. Шу чиқишда ўрда атрофидан силжимай, кечгача Гулшанни кутди. Аср намозидан ...

Юлдузли тунлар-14

4 Кечки пайт ҳужрада Бобурнинг ёлғиз ўзи қолди. Қосимбек керакли одамларга: «Ҳужра — мирзо ҳазратларининг хилватгоҳлари бўлди, кечаси ҳам ўша жойда тунамоқлари мумкин», деб ...

Чингиз айтматов:қиёмат 39-қисм

Сал нарсага бармокдарини нуқиб пеш қилиб туришади тағин: Бўстон Ўркунчиевни кўр, ана, илғор, ана, ўрнак... Башарасига солиб-солиб юборсанг шу илғор тавиянинг! Бўстоннинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400