Атирауда фоҳишалар маскани фош бўлди. Шаҳардаги сауналардан бирида ўн нафарга яқин “тунги капалак”лар ишлаган, дея хабар тарқатмоқда Nur.kz.

Полиция енгилтак қизларни махсус операция ишларини олиб бориш жараёнида ушлаган.
“Бар кечасида интим хизмат кўрсатиш ишлари билан Ўзбекистон фуқароси шуғуллангани маълум бўлган. У тартиб посбонларига ўзини ҳаммом маъмуриятининг қариндоши сифатида таништирган. Аёл киши ўз иши учун пул олаётган пайтда қўлга тушган”, – деб маълумот берган полиция.
Худди шундай ҳолат Атираудаги меҳмонхоналардан бирида ҳам қайд қилинган. У ерда қўриқчининг янгалик қилгани аниқланган. Фоҳишалик вазифасини эса яна бир ўзбекистонлик қиз бажарган.
Барча фактлар бўйича айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Сўнги икки йилда Ўзбекистонда ушбу жиноят тури билан шуғулланувчилар сони олдингига қараганда анча кўпайган. Ўзбек фоҳишаларининг довруғи айниқса, Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларида янада ошди. Амалдаги ҳукумат ишсизликни бартараф этиш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодиётни ўнглаш ишларини уддалай олмаяпди. Фоҳишалик билан шуғулланувчи юртдошларимиз сони фақат чет элда эмас Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида, катта-кичик шаҳарларида ҳам кенг тус олмоқда. Экспертлар, тадқиқотчилар ўзбек аёллари орасида фоҳишаларнинг кўпайиши бевосита ва билвосита иқтисодий аҳволга боғлиқлигини тилга олмоқдалар. Бироқ ўзбек расмийлари буни тан олмаётир.
Рўзибой Азимий