Наманганда нимадир портлагани (ёки гумбурлагани) аниқ — одамлар эшитган, деразалар зириллаб кетган. Лекин нималиги ҳали ҳам номаълум

Наманганда 6 декабрь куни қандайдир портлаш (гумбурлаш) овози тарқалган. Кимдир буни газ-заправканинг портлаши овози, яна кимдир эса Мингбулоқдаги нефть конидаги портлаш деб ўйлади. Текшириб чиқишди — бирорта газ-заправка портламаган. «Ўзбекнефтгаз» баёнот берди — Мингбулоқдаги нефть конида ҳам тинчлик. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳам роса қўнғироқлар бўлган: «Биз тарафда нимадир портлади», деган мазмунда, лекин вазирлик ҳам портлаш изини топа олмаган.

Ҳар эҳтимолга қарши, «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Мингбулоқдаги конда, шунингдек, унинг яқинидаги, дастлабки хабарларда портлаш юз берган ҳудуд сифатида таърифланган ва ўраб олингани айтилган «Чордона» маҳалласида бўлиб қайтди. Икки жойда ҳам на портлаш, на нефть сизишининг изи бор; кириб-чиқишда ҳам чеклов йўқ. «Мингбулоқнефть» қўшма корхонаси бош муҳандиси Исроилхўжа Улуғхоновнинг айтишича, кучли босимга мўлжалланган қурилмалар нефть сизишига имкон бермайди.

«Нефть чиқадиган бўлса, қувурлар орқали тўғри ажратувчи қурилмаларга бориб тушади, кейин резервуарларга ўтади. У ердан махсус ускуналар ёрдамида машиналарга қуйилади. Ҳаммаси ўйланган ва ҳисоб-китоб қилинган. Мингбулоқда 1992 йили нефть фаввораси отилганда портлаш ва аланга бўлгани тўғри, чунки ўша пайтларда бунақа мукаммал ва кучли босимни кўтара оладиган қурилмалар бўлмаган. 1989 йилдан бери шу объектда ишлайдиган мутахассис сифатида буни яхши эслайман», — деди Исроилхўжа Улуғхонов.

Лекин одамлар портлаш овозини эшитган. Хусусан, 747 хонадонда 4048 фуқаро истиқомат қиладиган «Чордана» маҳалласи раиси Салоҳиддин Шермирзаев ҳам: «6 декабрь куни тушга яқин кучли гумбурлаган овоз бизнинг идорада ҳам эшитилди, дераза ойналари зириллаб кетди. Дастлаб ер қимирлади деб ўйладик. Кейин бундай бўлмаганини билгач, конга бориб келдим. Хитойлик ва маҳаллий мутахассислар билан ҳамма ерни айланиб чиқдим. Гумбурлаш ёки портлашга асос бўлиши мумкин бўлган аломатларни кўрмадим. Эртасига, 7 декабрь куни нефть кони билан боғлиқ гап-сўзлар кўпайиб кетгач, бир кун олдин кўрганларимга ҳам ишонмай, яна бордим. Хайрият, тинчлик-омонлик экан».

Шукр, тинчлик-омонлик. Лекин минг-минглаб одамлар эшитган гумбурлаш (ёки портлаш) овозининг манбаи салкам бир ҳафта давомида номаълумлигича қолаверса, одам бироз хавотирга ҳам тушаркан-да. Нима бўлган бўлса-я? Ё Абдуллажон ўзининг тўнкарилган тувакка ўхшаш кемасида қайтдимикин-а?

Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўтириш»га хуш келибсиз! мирзиёев гапларига ишониб қайтган одамларни тошкент аэропортида кишан билан кутиб олишмоқда

Ўзбекистонда икки ой ичида республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида қидирилаётганлар рўйхатига киритилган тўртта одам қўлга олинди. Уларнинг барчаси президент ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...

Ўзбекистон фифа рейтингида сезиларли даражада пастлади

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА 2019 йил сентябрь ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир неча поғонага пастлашига тўғри келди. Янги рейтингда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400