Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевга

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг раиси Баҳодир Хон Туркистондан

Муҳтарам Президент!

Жорий йилнинг 11-ноябридан 16-ноябригача бўлиб ўтган воқеалар менинг зиммамга Сизга мурожаат этиш мажбуриятини юклади. Зотан юқорида кўрсатилган вақт ичида бўлиб ўтган воқеалар нафақат менга, балки собиқ «Бирдамлик» Халқ Демократик ҳаракати, ҳозирги «Бирдамлик» Халқ Демократик партияси аъзоларига ҳам тегишлидир. Шу сабабдан Сизга мурожаат қилиш ва менга ҳамда сафдошларимга нисбатан Қозоғистон Республикаси куч ишлатар тизимлари ва Чегара қўшинлари мутасаддиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ўз норозилигимизни билдириш зарур, – деб топдик.
Ижозатингиз билан бўлган воқаеларни қисқача баён этиб ўтсам.
Мен Баҳодир Хон Туркистон (Боҳодир Чориев) 2004 йилда «Бирдамлик» ҳаракатини ташкил этдим ва Ҳаракат лидери сифатида фаолият юритдим. 2004 йилда сиёсий фаолиятим туфайли менга ва яқинларимга нисбатан режим томонидан ўтказилган тазйиқ ва зўравонликлар боис Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганман. Ҳозирда АҚШда истиқомат қиламан. 2014 йилда мени қонунга зид равишда Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этишди. Оқибатда мен жорий йилда АҚШ фуқаролигини қабул қилишга мажбур бўлдим. Ватанда эканимда, сўнгра муҳожиратда ҳам сиёсий фаолиятимни тўхтатмадим. Шу вақт ичида 2009 йил Ўзбекистонда Ҳаракатнинг конференциясини, 2014 йил АҚШда Ҳаракатнинг биринчи қурултойини ўтказдик. Ҳаракат фаолларининг таклифига кўра Ҳаракатни партияга айлантириш, янги Дастур ва Низомни тасдиқлаш, Партияга лидер сайлаш учун 2018 йилнинг 15-16-ноябрь кунлари қурултой ўтказишга қарор қилдик. Табиийки, шу мақсад йўлида иш бошладик. Мен ҳам ўз навбатида Қурултойда иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасининг консуллик бўлимига виза олиш учун ҳужжатларимни тақдим этдим. Аммо рад жавоб олдим. Шунингдек, Ўзбекистонда қурултойолди конференциясини ўтказишга ҳам йўл қўйишмади, фаолларимизга турли хил тазйиқлар ўтказилди. Шу сабабдан Қурултойни қўшни ва қардош давлат ҳудудида, яъни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказишга қарор қилдик. Аммо қурултой қатнашчиларидан фақат 4 киши Чимкентга етиб келиша олди. Улар ҳам 14-ноябрь куни Чимкент шаҳрида жойлашган ва биз томонимиздан брон қилинган «Дўстиқ» меҳмонхонасидан Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик хизмати ходимлари саъй-ҳаракати билан республика ҳудудидан чиқартириб юборилганлар. Бундан ташқари, партиямиз котиби Қаҳрамон Махмедов Қозоғистон Республикаси ҳудудига киритилмади, кейин аниқланишича у 5 йилга депорт қилинган. Шунингдек, ташкилотимиз мулки бўлган баннер ва оргтехникалар мусодара қилинган. Фаолларимздан тўрт киши «Дўстиқ» меҳмонхонасидан куч ишлатар тизимлар томонидан олиб кетилган ва Чимкент шаҳар Ал-Фаробий туман ички ишлар бошқармасида сўроқ қилинганлар. Ички ишлар йўлагида ўрнатилган видео камерага тушган тасвирларни эса, бир кун ўтгач ТВ орқали «Ўзбекистонлик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди»- дея эфирга узатишган.

Мен эса 2018 йил 11 ноябрда Қозоғистон Республикасига умуман киритилмадим. Натижада Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида қолиб кетдим.

Муҳтарам Нурсултон Абишевич, Сизга мурожаат қилар эканман, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига оид деклорацияларини имзолаган ва бу ҳақ-ҳуқуқларнинг поймол қилинмаслигини кафолотловчи давлат раҳбари эканингизни эътироф этиб, Сиздан менга ҳамда сафдошларимга нисбатан бўлган бу адолатсизликка баҳо беришингизни ва мени Қозоғистон Республикаси ҳудудига киритилмаганлигим, фаолларимизнинг депорт қилинишларининг сабабларини очиқлашингизни сўрайман.

Ҳурмат ва эҳтиром билан Баҳодир Хон Туркистон, Ўзбекистон «Бирдамлик» ХДП раиси

2018 йил 10 декабрь

Манба: Бирдамлик Инфо

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

Эврил турон: мустақиллик қаҳрамони. эски кеш

                                                              (давоми)                                                                  39 “Узоқ ўтмиш замонларда Ўрта Осиё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400