Чингиз Айтматов:ҚИЁМАТ 33-қисм

Мана энди улар Авдий Каллистратовни суд қилишарди. Улар деганимиз — беш ароқхўр — Обер-Кандалов,  Мишаш,  Кепа,  Гамлет-Галкин  ва  Абориген-Узуқбой.  Тўғрироғи,  Гамлет-Галкин  ва  Абориген-Узуқбой  фақат  томошабин  бўлиб  туришар,  анов  қутуриб  суд  қилаётган учовни қандайдир юмшатишга қўрқа-писа, ботиниб-ботинмай уринишарди.

Гап  шундаки,  кечга  бориб,  ҳўв  вагонда  бўлганидай  яна  Авдийнинг  жини  тутди.  Шундан кейин  ўч  олиш  бошланди.  Мўйинқум  кийикларига  уюштирилган  қирғин  Авдийга  шунчалар оғир  таъсир  қилдики,  бу  хунрезликни  дарҳол  тўхтатишни  талаб  қилди,  ваҳшийлашиб  кетган овчиларни тавбага чақирди, Худодан кечирим сўрайлик деди, Гамлет-Галкин, Узуқбойга менга қўшилинглар,  деб  ялинди. “Учовлон  бўлиб,  Обер-Кандалов  ва  унинг  малайларини  ташлаб

кетайлик, жаҳонга бир жар солайлик, ҳар биримиз Худони, Оллоҳ Каримни ўйлайлик, Унинг беҳудуд раҳм-шафқатидан умидвор бўлайлик, тирик табиатга еткизган зиён-заҳматимиз учун, қилган  гуноҳларимиз  учун  Ундан  мағфират  тилайлик,  инчунун,  чин  дилдан  тавба-тазарру қилибгина марҳаматига етишмоқ мумкин”.

 

Авдий қичқирар, қўлларини осмонга кўтарар, менга қўшилинглар, ёмонликдан покланайлик, истиғфор айтайлик, деб ёлворарди.

У жазавага тушар, бемаъни ва кулгили бўлиб кўринар, худди охир замон келганидан хабар бераётгандай  бўкирар,  фарёд  кўтарар,  назарида  ҳамма-ҳаммаси  зулмат  чоҳига,  жаҳаннам оловлари ичига қулаётгандай эди.

У мўмай пул ишлаш учун келганларни Худо билан яраштирмоқчи бўларди… Кўз илғамас Мўйинқум кенгликларида авжга миниб бораётган қирғин баротни тўхтатишга кўшиш этарди.

Лекин ҳар нарсадан қудратли механизацияга кучи етармиди унинг…

Енгиб бўлмас нарсани енгаман дерди…

Шундан  сўнг  Мишашнинг  маслаҳатига  кўра  уни  арқон  билан  чирмаб  боғлашди-да, машинага юкланган ўлган сайғоқлар устига итқитишди.

— Шу ерда ёт, онангни. Сайғоқ билан қўшмозор бўл!— деб ҳирқиради Мишаш азбаройи бўғилиб.—  Чақир  энди  Худойингни!  Балки  чақирганингни  эшитса,  олдингга  тушар,  ҳе, онангни…

Тун эди. Мўйинқум осмонида ой эди. Ҳаммаёқ қонга ботганди. Барча тирик жониворлар ва ҳатто бўрилар ҳам олам остин-устун бўлиб кетганлигини ўз кўзлари билан кўрган эдилар…

Хонавайрон  қилувчилар  эса  байрам  кайфини  суришарди…  Фақат  Мўйинқумга  кулфат тортиб келган Авдийгина кўкка тикилиб йиғлаб ётарди…

Шу боис уни суд қилмоқчи эдилар.

 

* * *

Чингиз Айтматов

Аввалги қисмини ўқинг

Давоми 👉

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ота  номи  нақадар  улуғ,  ота  номи буюк  жаранглайди!!!..

Мутолаа эҳтиёжи!..  Бунинг нима эканлигини шу дардга йўлиққан одамларгина  янаям  яхшироқ тушунишади... (more…)

Юлдузли тунлар-40

3 Бобур ўзига азоб берадиган оғир туйғуларни тоғлардан кўринадиган кенгликларга сочиб юбора олса ёки гўзал шеърий сатрларга жойлай олса бир қадар енгил тортади. Не ерда сокин ...

Ўзбекистон халқ ёзувчиси тоҳир малик 73 ёшида оламдан ўтди

Тоҳир Малик «Ленин учқуни», «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Ёшлик» таҳририятларида фаолият юритган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси котиби бўлиб хизмат қилган. Ёзувчининг биринчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400