Муаммо нимада, ёки қўшнининг гўшти мазалими?

Қозоғистондан жорий йил январь-декабрь ойларида 16 миллион килограммдан ортик мол гўшти экспортга чиқарилди. Маҳсулотнинг 40 фоизи қўшни  Ўзбекистонликлар  дастурхонига тўғри келади.

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ушбу маълумотни ўғиб. очиғи, гўштга иштаҳам бўғилаёзди. Хазилми-чинми, барча юртдошларимни вегетериан бўлишга даъват қилиш истаги ҳам ҳаёлдан бир бахя ўтди. Сабаби, ўзимизда ишлаб чиқариш имкони бўлган, ва қадим-қадимдан етиштириб келинаётган  маҳсулотни  четдан олиб келиб истеъмол қилиш негадир каминанинг ватанпарварлик хиссига путур етказаётгандек бўлди.

Ахир, кенг яйловларимиз, хосилдор тупроғимиз, меҳнаткаш  ҳамюртларимиз бўлса…

Бундан 15 йиллар-ча олдин  Қорақалпоғистон нашрларидан бирида  Қизилқумда совет давридагидан уч баробар кам  чорва боқилмокда , деб ёзилган эди.

Вазият ўтган 15 йил мобайнида оғирлашса оғирлашдики, енгиллашмади.

Бир даврлар  бутун Ўзбекистонга довруғи ёйилган “Гигант” комплекси ( йирик қорамолга ихтисослашган , Чимбой туманида), чўчқачилик комплекси  (Нукус туманида), “Бройлер” товуқчилик комплекси ( Нукус туманида)… Ҳозирда уларнинг хатто  фундаменти ҳам колмаган.

Муаммонинг ечими  улароқ, жойларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермерларни қўшимча  товуқ  боқишга   ташвиқот қилибгина қолмай, балки мажбурлашаяпти ҳам. Оқибат, жониворлар   касалликдан ўлиб кетаяпти, ёки очликдан.

Шу ўринда муаммонинг ечими нимада , деган саволга тўхталсак.

Ечим  йирик чорва комплексларини қайта тиклаш, уларга раҳбар ходимларни   очиқ танлов асосида тайинлаш, ҳар бир ишчининг манфаатдорлиги нимадан иборат эканлигини аниқ -равшан белгилаш ва  ўз-ўзини назорат қилиш механизмини жорий қилиш.

Биргина мисол: Америка Қўшма Штатларида етиштириладиган гўштнинг  учдан бирини учта комплекс беради. У ерда  боқимда турган  минглаб новвослар кунига 1 кило-ю  бир юз грамм ўсиш қилади. Ем 20 тонналик маҳсус машиналарда бевосита охурларга қуйилади.

Қишлоқдаги  деҳкон қўрасидаги бир-икки молини етаклаш билан (у ҳам ҳаммада бўлса) Ўзбекистон чорва  маҳсулотлари мустақиллигига эриша олмайди.

 Солижон Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон: болалар билимни сотиб олишмоқда

Тожикистонда давлат Конституциясига зид равишда ва фуқароларнинг конститицион ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари билимни сотиб олишга мажбур ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...

“ўзбекистонда валюта қора бозори бор эди, энди бензин қора бозори ҳам бор”

  "Бугунги кундаги яна бир оғриқли нарса - бу Сурхондарё туманида АЁҚШларда бензин тақчиллигидир. Тадбиркорлар бензинни сунъий равишда қўлга чиқариб, 4-5 минг сўмга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400