“Мусулмон” давлатлари халқлари—Мусулмонларга      

“Мусулмон” давлатлари халқлари—Мусулмонларга       

МУРОЖААТНОМА!!      

“Бисмиллоху рахмону рахим”,

Деб бошлайман МУРОЖААТИМНИ..

Фарғонадан ёзяпман хатим,

Нотинч қалбим бермай рохатни..

Азизларим, биродарларим,

Мен ҳам Сиздай содадил инсон..

Яшасам-да, тобора қариб,

Лек, яшолмам мен асло “пинхон”!

Овруполик халқларга қаранг,

Диққат билан, разм солиб, изчил…

Улар қандай яшашар, тингланг,

Ҳаётлари қандай мўътадил!

 Биздагидай уларда ҳам бор,

 Худонинг “Ердаги сояси”!

Далатбоши-президентлари,

Халқларининг ғамҳўр, “ғояси”..

Лек уларда давлатбошилар,

“Бош”лик қилар қомусий муддат..

Бизларда-чи, бу юртбошилар,

“бўлсам” дейди, “чексиз, бемуддат”!

Ўзлари имзолаб, тасдиқлаб,

Чиқарса-да Қомус-қонунни..

Яна неча марта ўзгартиб,

Ё ўзгартмай, сурар давронни..

Оврупо ва Америкада,

“Бош” бўлиш-чун етар бир муддат.

Ва “бошлиқлар” тез-тез алмашар,

Шундан ҳаёт халқларда рохат!

Яна улар президентлари,

Ўз халқига хисоб беради.

“Қисқа” муддат юртга бўлиб “бош”,

Сўнгра халқ-ла ризқин теради!

Чунки улар, у юртбошилар,

Билар, яна юртда ўғлон кўп.

Алмашсалар гар тез-тез улар,

Бундан юрт ҳам ривожланар хўп!

 Ахир, ДУНЁ ҚОНУНИ ҳам шу,

Алмашишлар, янгиланишлар!

Алмашмайдиганнинг ўзи йўқ,

Шундан ҳаёт доим ўзгарар!

“Алмашмайдиганлар” юртида,

“алмашмайди” ривожланиш ҳам..

“Алмашмаган” эса қарийди..

Шундан юртда тўҳталишлар ҳам!

Брежнев, Андропов ва Черненко,

Улардан аввалроқ Сталин..

Борсалар-да қариб-қартайиб,

Бермоқ бўлди ёшларга таълим!

“СССР”ни чўктирди чоллар,

Ўзларидай қариб-қартайтиб!

Ахир, кимга керак бу холат,

Миллионлар юрса букчайиб!?

Яхши ҳам-ки Горбачёв келди,

Ва у “қайта қуриш” бошлади..

Ва олтидан бир дунёни у,

Қайта қуриб, зўр тарашлади!!

Бир давлатдан ўн беш мамлакат,

Ҳосил бўлди-Горбачёв сабаб!

“Мустақил” бўлди ўн беш давлат,

Остонадан ўтгандай хатлаб!

“Минг тўққиз юз тўқсон биринчи”

Тарихларда энг мухим сана!

Горбачёв ҳам бўлди “биринчи”,

Давр сурмаган, йилларни санаб!!

Чунки, Михаил Сергеевич,

Оқил инсон, яна файласуф!

“Яшасин” деб, милёнларни “тинч”,

“Тахт” бўшатди, хеч айтмай “афсус”!

 Лекин, нега “мусулмонийлар”,

Тахтни бунча яхши кўришар?

Нафақат “тахт”, яна бойликни,

Халқдан юлиб, ўзлаштиришар..!?

Халққа хеч ҳам ҳисоб беришмас,

Ўзлари-чун қилган сарфларни..

Лек, насиҳат қилиб, толишмас,

“Сояликдан” суриб “кайфларни”..

Америка, Оврупо халқи,

 Гумонланса—ҳисоб сўрайди!

Лекин нега, мусулмон халқлар,

  Кўриб, кўрмасликни ҳоҳлайди?

Ёки нега, қўй подасидай,

“Чўпонга” индамай боқамиз?

Ёки нега, “гум” бўб балиқдай,

Оқизсалар, оқаверамиз?

Илло, қўй ҳам агар оч қолса,

Ёки, чўпон унга зулм қилса..

 Қичқиради норози бўлиб,

Хатто, чўпон қулоқ солмаса…

Хатто, ўша тилсиз балиқ ҳам,

Сузади-ку, оқимга қарши!

Нега энди мусулмон халқлар,

Чиқишолмас “сояга” қарши?

 Аслида-ку, халққа меҳрибон,

    Бўлмоғи шарт Худо “соясин”!

 Бермоқ керак халқига забон,

Доим ўрмай унинг “поясин”!

Сўраши шарт, халқига чиқиб,

Унинг дардин, бўлмасдан “соя”!

Халққа насиҳат ҳам керакмас,

Гўдакмас-ку, у, тетапоя!

Халқ танлайди юртбошисини,

Лек, юртбоши халқни танлолмас!

 Мусулмонлар қисматин асло,

Овруполик хеч ҳам “тан” олмас!

Бугун, ана, дунё халқлари,

Оврупога қараб оқмоқда!

Чунки, ўзларининг юртида,

Юртбошиси урар, “тўқмоқлаб”!

Мусулмонлар, биродарларим,

Мен ҳам сиздай, “қўйдай” мусулмон..

Ўтди ҳаёт қашшоқ ва ғариб,

Гарчи Ватан—бой Ўзбекистон!

Пахта даласида, ёшликдан,

“Бутифоснинг” хидига “тўйиб”..

“Остехондрозни” ҳам орттириб..

“Ватанпарварлик” дея йўйиб..

Ва ўша, “энг мухим” санада,

 Бизлар бўлдик гўё “мустақил”!

 Лекин, тиллар қолиб панада,

Бўлдик “озод” ва “мустақил” қул!!

“Миллий” бойлик—пахтадан асло,

Бой бўлолмай ўтдик асрлаб!

Ва БУГУН ҲАМ КЕТМОНЧИ БОЙМАС,

Лек, қарсакчи қурар қасрлар!

Диққат билан, Овруполикка,

Разм солиб, ҲУЛОСА ҚИЛИНГ!

 Солиштириб ҳаётингизни,

Керак бўлса, ўрнак ҳам олинг!

Табиатнинг инжиқликлари..

Сув тошқини, қишнинг совуғи.

Ҳаммасини бошдан кечириб,

Яшашса-да.., “тушмас қовуни”!

Чунки,уларда йўқ хеч, асло,

Сиз-у, биздагидай ўғрилик!

Бизда Овруполиклардай йўқ,

Улуғ холат, у- ЖЕНТЛЬМЕНЛИК!

Оврупода жентльменлар кўп,

Японларнинг “самурайлари”!

Шундан улар ҳаётлари зўр,

Бизда кўпдир нафс “малайлари”!

Нафс бандаси билмас диёнат,

Унинг “рухи”, “виждони” ҳам НАФС!!

Халқдан уриб, ҚИЛИБ ЖИНОЯТ,

Яна халқни қила олар “қарз”!

Бизлар эса “андиша” деймиз,

Яна деймиз “мусулмончилик”!

Ўғриларга тик сўзлолмаймиз,

Юроврамиз “хамирни” илиб!!

Андишанинг оти “қўрқоқдир”,

Андишали ҚУЛЛИККА МАХКУМ!!

Андишасиз доим “зўрроқдир”,

Ва эркинлигига у хоким!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат раҳмон-синов майдони

Улуғвор даранглар даврон соати, соатлар милларин унга тўғрилар. Қизил шинаклардан чўчиб боқади ҳалокат шамолин сезган ўғрилар. Бу шамол ёмондир, йиллар қаърида кўмилган ...

Мeҳробдан чаён-бахмалбофда фақир бир оила

Анвар 1267-нчи ҳижрия миёналарида Қўқоннинг Бахмалбоф маҳалласида1 фақир бир оилада дуёға келди. Оналар туққан болаларини сизга “тилаб-тилаб олған фалоним” деб, оталар “худой ...

Чингиз айтматов:қиёмат 5-қисм

Кун оғди. Ботиб бораётган қуёшдан оташин ҳарорат ёғилар, унга кун бўйи қизиб ётган ердан кўтарилаётган  тоқат  қилиб  бўлмайдиган иссиқ  ҳовур  қўшилар  эди.  Қуёш  ва  чўл  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400